КЎЗЛАР СЎЗЛАГАНДА… (митти ҳикоялар)

КЎЗЛАР СЎЗЛАГАНДА… (митти ҳикоялар)

Mart 5, 2018 0 By admin

НИГОҲЛАРИНГ АЛДАМАДИ…

I.

Биринчи қўнғироқ.

– Нега менга термулиб қолдинг, танимадингми, нариги кўчада турамиз-ку?

– Отинг нима?

– Моҳи…

– Менинг отим Давви.

– Гулдастанг бунча чиройли экан, устоз роса хурсанд бўлса керак, а?

– Ма, бу гуллар сенга, жуда оғир экан, қўлим оғриб кетди…

II.

Дарс.

-… Моҳигул, мени эшитаяпсанми, масаланинг ечимини айтиб бер, деяпман сенга?

Ўқитувчининг танбеҳидан чўчиб тушган қиз:

– Вой, устоз, қандай масала… эшитганим йўқ… – дея олди ерга боққанча.

III.

Танаффус.

Ташқарига отилиб чиқаётган болалар орасида яна Давлат кўзига ярқ этиб ташландию, қизнинг нигоҳи синфдошининг ортидан югуриб кетди. Моҳигул негадир ўз ишидан ўзи ранжиб, шахд билан мактаб ҳовлисидаги ўриндиққа ўтирди. Нечундир ўнг томондаги мактаб ўйингоҳига қарагиси келяптию, терс ўгирилганча сочининг учини ўйнаб ўтирибди: «Ҳм, ўшанга қараш зарил келибдими менга?»

IV.

Мактабда битирув оқшоми

Хайрлашиш онлари. Ҳамма синфдошлар ҳаяжонда. Кимдир йиғлайди, кимдир кулади. Давлат  эътиборсизларча Моҳигулга қиё боқмас, оғзи қулоғида рақсга тушмоқда. Ўн йилдан бери кутган илинжи лоақал сўнгги кунда ҳам насиб қилмаганидан ўкинган қиз ҳеч ким билан хайрлашмай, фақат устозига совғасини топширганча даврани тарк этди. Шу пайт… Беихтиёр кўзлари қизнинг ортидан югуриб кетган Давлат ҳаётида биринчи марта ёлғизланганини ҳис қилди ва кўчага отилганини синфдошлари каби ўзи ҳам сезмай қолди…

ХИЁНАТНИНГ МУРFАК ҚУРБОНИ

Ёзнинг оташ палласи. Бекат. Кампир, аёл ва 3-4 ёшлардаги дўмбоққина болакай. Ҳамма ўзи билан ўзи овора: биров билан нима иши бор.

– Қизим, ҳалиям кеч эмас, бу ишнинг охири вой. Эринг ўшақда сени у билан кўриб қолса, нима қиласан? Майли, эрингни ўйламасанг ҳам шугина норасидани ўйла. Уни ташлаб кетишга қандай кўзинг қияди, а? Гапирсанг-чи, ер юткур? Бегона – санги девона. Кимларга ишониб кетяпсан?

Куз келмасдан япроқлари сочилган дарахтдек эгилиб қолган онаизорнинг сўзларини бўлди бетавфиқ, хиёнаткор аёл:

– Она, аралашманг, бу – севги. Бир марта гапингизга кириб, мана шу мишиқининг отаси билан беш йиллик ҳаётимни дўзахга айлантирганим ҳам етади. Ҳали у билан Россия экан, дунёнинг нарига чеккасига кетишга ҳам тайёрман.

– Дунёнинг нарига чеккасигамас, нарига дунёга ҳам де, яшшамагур…

Машина келиб тўхтади. Онанинг қўлини охирги марта ушлаб турган болапақир қўйиб юборгиси келмади. Аёл қўлини маҳкам ушлаб турган болакайни силтаб ташлади-да, шахд билан машинага ўтирди.

Мурғак болакай шу заҳоти улғайиб қолди. Афсуски, унинг кўзларида узоқ юртларда нон топиб келиш учун кетган отасининг қаҳри, номусу ори чақнаганини ҳеч ким англамади.

МЕҲР МУСИҚАСИ

ҚАЙНОТАНИНГ ҚАРFИШИ

…Назокат шу онда болалигида бувиси айтган мана шу гапни эслади:

– Қизим, менга олиб келган таомларингни бобонг кўриб, хурсанд бўлаяпти. Раҳмат, сизларга!

– Ия, бувижон, бобом вафот этган бўлса, қандай қилиб кўрадилар? Ё, инсон ўлган билан кўзлари ўлмайдими?

– Буни улғайганингда тушуниб оласан. Унгача ҳеч кимни, айниқса ёлғиз қарияларни хафа қилма, уларнинг дуосини ол, хўпми?

Ҳа, қайнотам ҳаммасини кўриб турган экан-да. У мени қарғаб, охир-оқибат шу кўйга солган экан-да, эй худо…

*  *  *

Баҳор оёқлаган бўлса-да, ҳали қиш кезиб юрибди. Ёлғиз, хаста қайнонанинг ҳужрасидан сандал олинмаган. Ўғил ишдан кечқурун қайтиб, онасидан хабар оларкан, қариянинг дағ-дағ қалтираётгани, мунгли кўзлари нимадир сўраб жавдираётганини кўрдию, ҳаммасини тушунди.

– Нози, иссиқина уйда ялпайиб сериал кўришингни қара, онам бир аҳволда. Нега, сандалига қўр солмадинг?

– Уф-ф, жонга тегди, шу қари кампир. Қачон  ўлади, билмайман, унгача мен шўрликка ҳеч кун йўқ.

– Ўчир овозингни, сен қаримайсанми?

– Йўқ, қаримасдан ўламан!!!

*  *  *

Қоронғи ҳужрада ёлғиз изтироблару пушаймонга кўмилиб ётган аёлнинг эшигидан нур кириб келди. Во ажаб, остонада турган шарпа қайнотаси ва қайнонаси-ку…

КЎЗЁШЛАР ТАБАССУМИ

У ёшлигидан шундай эди: бировнинг йиғлаганини кўрса завқланади. Мактаб даврида ўзига ўхшаган болалар билан тенгдошларининг йиғи товушлари ва имо-ишораларини кўрсатиб, маза қилиб кулишарди. Улғайди. Ўқиди. Ишга жойлашди. Қизиқ, у ҳануз бировнинг йиғисига муштоқ.

Баҳор атрофга, дала-қирга, боғ-роғларга бодроқ-у зумрад тангалар сочганда ҳам унинг кўнглига ўзгалар йиғисидан бошқа нарса сиғмас эди. Бугун ҳам шундай бўлди. Кеча премьерадан сўнг унга ишониб топширилган образни қойиллатиб бажарган ҳамкасбини режиссёр, ёзувчи ва томошабинлар олқишлаганда ичидан зил кетган эди. «Кўзёшлар табассуми» номли бу спектаклда у айнан йиғлаётган донишманд дунё образини бажариши керак эди. Шунча уринмасин, болалигида ўнлаб болаларнинг ва катталарнинг йиғиларини худди ўзидан қилиб кўрсатадиган шоввоз бу машҳур асардаги бош ролни ижро эта олмади.

Ўзининг образини «тортиб олган» ҳамкасбини йиғлашини бир кўргиси келди.  Ва театрнинг бадиий раҳбарига унинг битта айбини топиб, «чақди». Ҳа, у кўп чекарди. «Кечаги кўзёшлари ҳам шундан, –  деди шоввоз. – Бошлиқ, у эртага катта саҳнада йўталиб қолса, томошабинлар олдида жамоамизнинг обрўйи бир пул бўлмайдими?»

Ҳамкасби бошлиқнинг хонасидан ранжиб чиққанини кўрган шоввознинг шапкаси ҳавога учди. «Йиғлоқи» актёр чекишни ташлади.

Шоввознинг башорати но­тўғри чиқди. Катта саҳнада ҳам у кутган ҳолат эмас, кўзёшлар табассум қилди. Дунёнинг дарди ҳасрати шу – бировга кулма, бировни йиғлатма!

Лочин ЭЛМУҲАММАД