ШАҲРИСАБЗ ШАҲАР ДСИ БОШЛИFИ ПРЕЗИДЕНТ СОВFАСИ – «SPARK» БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

ШАҲРИСАБЗ ШАҲАР ДСИ БОШЛИFИ ПРЕЗИДЕНТ СОВFАСИ – «SPARK» БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

Noyabr 15, 2022 0 By admin

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан «Энг яхши сектор раҳбари», «Энг яхши ҳоким ёрдамчиси», «Энг намунали иш берувчи аёл»,  «Энг яхши хотин-қизлар фаоли», «Энг яхши маҳалла раиси» ва «Энг яхши ёшлар етакчиси» республика танловлари ўтказилди.

Мазкур танловда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Хумоюн Эшболтаев  фахрли 3-ўринни эгаллади. Унга махсус диплом ва Президент совғаси – «Spark» автомобили топширилди.

Ушбу танлов жойларда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлигини баҳолаш мақсадида ташкил этилди.

Ш. МАЖИТОВ