ҲАМКОРЛИК САМАРАСИ

Noyabr 15, 2022 0 By admin

Деҳқонобод туман Давлат солиқ инспекцияси «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш» шўъбаси  ходимлари томонидан «Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи» тамойили асосида туманда фаолият кўрсатиб келаётган тадбиркорларнинг муаммоларини жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.  Тумандаги «Ҳайитов Адҳам Эргашович» якка тартибдаги тадбиркор савдо дўконига ташриф буюриб тадбиркорларнинг мавжуд муаммолари жойида бартараф этилди. Бундан таш­қари, 2022 йилда солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришлар бўйича тушинтириш берилди ҳамда дастлабки бухгалтериясини тўғри юритиш ва солиқ ҳисоботларини ўз вақтида топшириш бўйича тушунтириш ишлари амалга оширилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.

Солиқ тизимида рўй бераётган ўзгаришларни солиқ тўловчиларга содда ва равон тилда тушунтиришда ҳали кўп ишларни амалга оширишимиз лозим. Деҳқонобод туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари туман фаолият юритиб келаётган «Чилгаз» хусусий корхонасига ташриф буюриб раҳбар ва ходимлар билан солиқ тизимидаги янгиликлар ва ўзгаришлар ҳақида суҳбат олиб борилди ва улар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди. Туман давлат солиқ инспекциясида фаолият юритувчи барча даражадаги ходимлар солиқ тўловчиларга кўмак бериш борасидаги етарли билим ва тажрибага эга бўлиб, солиқ тўловчиларнинг барча саволларига жавоб бериб уларга яқин кўмакдош бўлиб келмоқдалар.

Бугунги кунда солиқ тўловчиларнинг мурожаат ва саволларига тезкорлик билан жавоб қайтариш мақсадида «Солиқчи- тадбиркорга кўмакчи» тамойилига асосан Деҳқонобод туман давлат солиқ инспекциясида гуруҳлар ташкил қилинган бўлиб, гуруҳ аъзолари солиқ тўловчиларнинг савол ва мурожаатларига жавоб бериб келишмоқда, тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолари ечим топишида уларга ёрдам кўрсатилмоқда. Солиқ идоралари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида яқин ҳамкорлик кичик бизнес ривожида катта аҳамият касб этмоқда.

Бекзод Бакиров, Деҳқонобод тумани ДСИ ходими