САМАРАДОРЛИК ОМИЛИ

Noyabr 15, 2022 0 By admin

Қамаши туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан юртимизда давлат солиқ хизмати органлари тизими доирасида тадбиркорлик субъектларида «Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи» тамойили асосида кенг кўламли ишлар амалга оширилмокда.

Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 7 январдаги 10-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Ҳаракатлар режаси» асосида, ушбу тамойил доирасида тумандаги тадбиркорларни қўл­лаб-қувватлаш борасида Қамаши туман давлат солиқ инспекцияси «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш» шўъбаси ходимлари томонидан янги иш бошлаган тадбиркорлик субъектларига солиқ режимини танлашда маслаҳатлар бериш, солиқларни ҳисобланиши тартиби, дастлабки бухгалтерия ва солиқ ҳисоботларини тайёрлаш ҳамда электрон тарзда тақдим этилишида кўмак берилиб келинмоқда. Бундан ташқари солиқ идоралари билан боғлиқ бўлмаган бошқа корхона-ташкилотларга алоқадор муаммолари юзага келган тадбиркорлик субъектларига ушбу тамойил доирасида муаммоларни ижобий ечилишида кўмаклашиб келинмоқда.

2022 йил январь-октябрь ойларида жами 852 та муаммолари мавжуд хўжалик юритувчи субъектлар ўрганилиб кўмак берилди, жумладан, 562 та тадбиркорлик субъектларига солиқ идораларига алоқадор масалалар бўйича, 391 та тадбиркорлик субъектларига дастлабки бухгалтериясини юритишга кўмаклашилди. 87 та тадбиркорлик субъектларига E-aktiv ААТ бўйича тушунча бериш ва ундан қандай фойдаланиш бўйича кўмаклашилди. 149 та тадбиркорлик субъектларига E-ijara ААТ бўйича тушунча бериш ва ундан қандай фойдаланиш бўйича кўмаклашилди. 78 та тадбиркорлик субъектларига E-imtiyoz ААТ бўйича тушунча бериш ва ундан қандай фойдаланиш бўйича кўмаклашилди. Фаолияти тўхтаб қолган 67 та тадбиркорлик субъектларга фаолиятини тиклашга амалий ёрдам кўрсатилди. Шу билан бирга 2022 йилда солиқ ва мажбурий ажратмалар бўйича белгиланган ставкалардаги ўзгаришлар, солиқ имтиёзлари, преференциялар тўғрисида тушунчалар бериб борилмоқда. Қамаши туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари мазкур тамойил асосида фаолиятини изчил давом эттириб, солиқ тизимидаги шаффофликни таъминлаш ва тадбиркорлик борасида ташаббусларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашда самарадорликка эришмоқдалар.

  Н.Алимов,

Қамаши тумани ДCИ ходими