ИШЛАРИМИЗ КЎЛАМИ КЕНГ

ИШЛАРИМИЗ КЎЛАМИ КЕНГ

Noyabr 15, 2022 0 By admin

Юртимизда ҳозирги кунда тадбиркорлик фаолиятига жуда катта эътибор ҳамда имтиёзлар берилмоқда. Шунга асосан Миришкор туман давлат солиқ инспекциясида тадбиркорларни янада кўпайтириш, иш ўринларни яратиш ва миллий махсулотларимизни ишлаб чиқариш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Бунда тумандаги тадбиркорларга кўмаклашиш, уларга 2022 йилда  солиқ қонунчилигига доир масалалар юзасидан бўлган ўзгаришларни доимий равишда тушунтириб бориш ва уларга  амалий ёрдамлар кўрсатишга кўмаклашиш солиқ хизмати ходимларининг асосий мақсад ва вазифаси  ҳисобланади. Шу йилнинг ўзида туман солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган  438  та корхонанинг раҳбар ҳамда бош ҳисобчилари билан мулоқот қилиниб, ойлик ва чораклик ҳисоботларнинг электрон тарзда юборилиши, НКМнинг ишлатилиши ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар ҳамда имтиёзлар тушунтирилиб, «E-ijara» ва «E-imtiyoz» дастурларидан фойдаланишда кўмаклашилди.

Бундан ташқари,  Миришкор туман давлат солиқ инспекцияси «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш» бўлими ходимлари томонидан тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил қилиниб муаммоларни ўрганиб тегишли тартибда ижобий хал қилиш чоралари олиб бориляпти.

Миришкор туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари бундан буён ҳам, албатта, Юртбошимиз белгилаб берганларидек, тадбиркорга маслаҳатчи, кўмакчи ва яқин ҳамкор сифатида фаолятимизни давом эттириб, тадбиркорликни ривожлантиришга ўз ҳиссамизни қўшамиз.

Р. Ҳайдаров, Миришкор тумани ДСИ ходими