ЭНГ ЯҚИН ҲАМКОРМИЗ

Noyabr 15, 2022 0 By admin

Бугун солиқ идоралари ходимлари «Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи» тамойили асосида фаолият олиб боришмоқда. Бу жараёнда улар хўжалик юритувчи субъектларига солиқ режимини танлашдан бошлаб фаолиятларида дуч келаётган саволларига ҳам жавоблар бериб келмоқда. Мавжуд муаммоларни ҳал этишга яқиндан кўмаклашмоқда.

Хусусан жорий йилнинг октабр ойида туманимизда фаолият юритаётган 67 нафар тадбиркорлик субъектининг 59 та муаммолари ўрганилиб, имтиёзли кредит олиш, дастлабки бухгалтериясини юритиш, ҳисоботларни тўлдириш ва топшириш каби 50 дан ортиқ масалалар бевосита солиқ органлари ходимлари кўмагида ҳал этилди.

Бундан ташқари, фаолиятини тўхтатган 10 нафар тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилиб, фаолиятларини қайта тиклашга эришилди.

Тадбиркорлар учун тенг рақобат муҳитини яратиш, ноқонуний тарзда савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланишнинг олдини олиш мақсадида давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан назорат тадбирлари ўтказилиб, 15 нафар фуқаролар ҳеч қандай ҳужжатларсиз тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганлиги аниқланди. Мазкур фуқаролар ўртасида олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида улардан 15 нафари белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиб, қонуний тартибда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйдилар.

Хўжалик юритувчи субъектлар билан ўтказилган бевосита мулоқотлар ва кенг кўламли тушунтиришишлари пировардида 117 та корхонадаги 273 нафар норасмий ишловчи фуқароларнинг фаолияти қонунийлаштирилди.

Жорий йилнинг октабр ойи давомида «Солиқ-ҳамкор» дастури орқали Китоб туманида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан боғлиқ солиқ ҳуқуқбузарликлари тўғрисида жами 31 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаатларга асосан 26 та сайёр солиқ текширувлари ўтказилди. 5 та мурожаат ўрганиш жараёнида.

Ушбу тадбиркорлик субъектлари раҳбарларига йўл қўйган камчиликлари тушунтирилиб, келгусида бундай ҳолатлар такрорламасликлари юзасидан тавсиялар берилди.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Бу каби тадбирлардан кўзланган мақсад битта. У ҳам бўлса тадбиркорларга яқиндан кўмак кўрсатиш, уларни муаммосиз фаолият олиб боришларига амалий ёрдам беришдан иборатдир.

Анвар Самиев,Китоб тумани ДСИ ходими.