ҲАМКОРЛИКДА ҲИКМАТ КЎП

Noyabr 15, 2022 0 By admin

Президентимиз раҳбарлигида 2020 йилнинг 8 июлида кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида солиқ идораларига «Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи» тамойилини жорий этиш вазифаси қўйилган эди.

Ушбу топшириқни бажариш ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Шаҳрисабз шаҳар Давлат солиқ инспекцияси «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш» шўбаси ходимлари тадбиркорларга кўмакчи сифатида фаолият олиб боришмоқда.

Тадбиркорлар билан ҳамкорликда ишлаш жараёнида уларга дастлабки бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича тушунтириш ва кўрсатмалар берилиб, айланма маблағи етарли бўлмаган тадбиркорларга хизмат кўрсатувчи банклардан кредит ресурсларини олишда  кўмаклашиб келинмоқда.

«Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи» тамойили доирасида ўрганилган тадбиркорлик субъектлари аниқланган муомолар юзасидан солиқ тўловчиларни сегментлаш орқали кўмаклашиш зарур бўлган тадбиркорлик субъектларни ажратиб олиб, аниқланган муомоларини гуруҳларга бўлиниб жумладан: жами  230 та кўмаклаши зарур хўжалик юритувчи субъектларга кўмаклашилди, жумладан  45 та тадбиркорлик субъектларига даст­лабки бухгалтериясини юритишга кўмаклашилди. 33 та тадбиркорлик субъектларга 331.1 млн.сўм бош­қа солиқ турларидан бўлган ортиқча тўлов суммасини қайтарилди. 152 та тадбиркорлик субъектларига солиқ органларига алоқадор бошқа муаммолар жумладан, солиқ ҳисоботларини тақдим етмаган, нол солиқ ҳисоботларини тақдим етган тадбиркорлик субъектларига ўрганилиб тушунтирилиб, солиқ ҳисоботлари топширтирилиб кўмак берилди.

Биз тадбиркорлардан фаолият юритишда қийинчиликларга дуч келаётган бўлишса, мутасадди корхона ва ташкилотларга қилинган мурожаатлари ҳал этилмаётган бўлса, Шаҳрисабз шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш» шўъбасига мурожаат қилишларини сўраймиз.

Хуршид Ҳошимов,

Шаҳрисабз шаҳар ДСИ ходими