СУПЕРКОНТРАКТ ҚИЛСАММИ?..

СУПЕРКОНТРАКТ ҚИЛСАММИ?..

Sentabr 22, 2022 0 By admin

Яқинда Олий таълим вазирининг ота оналарга мурожаат тарзида «болангизнинг эртага ўқиб кетишига ишонсангиз супер контракт тўланг» деб айтган гаплари менинг ичимдаги оғриқларни уйғотиб юборди. Ҳеч биримизга сир эмас, то олий таълимга кириш шаффофламагунча қанчалаб болалар ўз қизиқишлари қолиб, мутлақо бошқа касбларда адашиб юришди.Эслайман, бир танишим ўша даврда мутлақо ўқишга қизиқмаган ўғлини қинғир йўллар билан киритиб қўйди. Яхши кадрнинг ўрни эгалланди. Бола бир амаллаб ўқишни тугатди. Аввал ҳам ҳайдовчилик қиларди. Кейин «олий маълумотли ҳайдовчи» бўлди.

Ўша пайтларда ўқишга кириш мақтанишнинг энг зўр усули эди.

Худди ҳозир машинаси ёки iPhone 13 Proси бор эканга ўхшаб. Ота-оналар ҳам авваллари боласи ўқишга кириши учун қанча беришганини яширишган бўлса,кейинчалик мақтаниш учун берган пулларининг устига яна қўшиб, кўпайтириб айтадиган усулларга ўтишди.

Ўшанда ўғлим ҳам ўқишга кириш учун тайёрланиб юрарди. 170, 168, 158 каби баллар билан нуқул йиқилаверарди. Атрофдагилар эса балига эмас, натижасига қарашарди. Мен эса фақат боламнинг билимига ишонардим. Йиқилган курашдан тўймас деганларидек, у йиқилиб чарчамади, мен эса репититорларга пул тўлаб чарчамадим. Бугунлик кунда эса қанчалаб ўқувчиларга таълим бераяпти . Энг қизиғи эса 170 балл тўплаган бола ҳам, ота-онаси ҳам хафа бўлган бир пайтда 70 балл билан қайси факультетга бўлсада кириб олган талабанинг оиласи байрам қилиш билан оввора бўларди . Афсуски бугун ҳам боланинг қизиқишини эмас, муҳими киришини ўйлаб йўналиш қидираетган ота оналар кам эмас. Ўйлаб кўрайлик, бизга боламизнинг бугун дипломи муҳимми ёки эртага пенсиямизга шерик бўлмаслигими Демоқчиманки энди атрофдагилардан мақтов эшитиш учун ўзимиз ҳатто оёғимизга бир шиппак ололмасакда ўқишни истамаган боламизга бунчалик пул сарфлаш,ҳавога пулни сочиб юбориш билан баробар. У замонлар ўтиб кетди. Боламизнинг ичида балки кучли ошпаз ёки Ёзувчи ўлғаётгандир. Биз ота оналар уларни топишни ўрганайлик. Бунинг учун эса аввало ўзимизни топишимиз лозим. Боламизга ўз орзуларимизни тиқиштирмасдан кичкиналигидаёқ ўз қизиқишларига йўналтирайлик. Энг аввало ўқишни танлайдими ёки ҳунар ўрганадими барибир қизиқишига қараб илм олишига имконият яратайлик.Л. Ҳайдарова