САМАРАЛИ ҲАМКОРЛИК ЙЎЛИДА

САМАРАЛИ ҲАМКОРЛИК ЙЎЛИДА

Sentabr 22, 2022 0 By admin

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6098-сонли Фармонига асосан солиқ органларининг янги структураси тасдиқланган бўлиб, янги структурага мувофиқ Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармаси бўлимлари таркибида «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш» бўлими (шўъба)лари ташкил этилди.

Натижада Давлат солиқ идоралари тизимида «Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи» тамойили остида тадбиркорлик субъектларига кенг кўламли амалий ёрдамлар бериб келинмоқда. Жумладан, Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 7 январдаги 10-сонли буйруғига асосан «Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи» тамойили доирасида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида шўъба ходимларига янги иш бошлаган тадбиркорлик субъектларига солиқ режимини танлашда маслаҳат бериш, тадбиркор томонидан амалий ёрдам сўралганда дастлабки бухгалтерия ҳисобини юритишга, ҳисоботларини топширишга кўмаклашиш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, ва бошқа мавжуд муаммоларини ўрганиш ва ечим топиш бўйича бир қанча вазифалар белгиланган.

Мазкур тамойил бугунги кунда Шаҳрисабз шаҳар давлат солиқ инспекцияси фаолиятидаги асосий йўналишга айланиб улгурган.

Ушбу тамойил асосида инспекциянинг «Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш» бўлими «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш» шўъбаси ходимлари томонидан кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш ҳамда солиқ ҳисоботларини тақдим этишда аниқланган камчиликларни тузатишлар киритишда амалий ёрдамлар берилиб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг август ойида Шаҳрисабз шаҳрида фаолият юритаётган 117 нафар тадбиркорлик субъектининг 128 та муаммолари ўрганилиб, имтиёзли кредит олиш, дастлабки бухгалтериясини юритиш, ҳисоботларни тўлдириш ва топшириш каби 105 дан ортиқ масалалар бевосита «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш» шўъбаси ходимлари кўмагида ҳал этилди.

Бундан ташқари, фаолиятини тўхтатган 2 нафар тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилиб, фаолиятларини қайта тиклашга эришилди.

Тадбиркорлар учун тенг рақобат муҳитини яратиш, ноқонуний тарзда савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланишнинг олдини олиш мақсадида давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан назорат тадбирлари ўтказилди ва 95 нафар фуқаролар ҳеч қандай ҳужжатларсиз тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганлиги аниқланди. Мазкур фуқаролар ўртасида олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида улардан 95 нафари белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиб, қонуний тартибда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйдилар.

Хўжалик юритувчи субъектлар билан ўтказилган бевосита мулоқотлар ва кенг кўламли тушунтириш ишлари пировардида 59 та корхонадаги 73 нафар норасмий ишловчи фуқароларнинг фаолияти қонунийлаштирилди.

Жорий йилнинг август ойи давомида «Солиқ- ҳамкор» дастури орқали Шаҳрисабз шаҳрида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан боғлиқ солиқ ҳуқуқбузарликлари тўғрисида жами 46 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаатларга асосан 46 та сайёр солиқ текширувлари ўтказилди.

Ушбу тадбиркорлик субъектлари раҳбарларига йўл қўйган камчиликлари тушунтирилиб, келгусида уни такрорламасликлари юзасидан тавсиялар берилди. Энг муҳими, солиқ тўловчиларга солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ижро этишида ёрдам бериш ҳамда «Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи» тамойили асосида чора қўллашдан олдин бартараф этишга имконият яратиш талабидан келиб чиқиб, жорий йил 1 июндан бошлаб, «Солиқ- ҳамкор» орқали мурожаат йўллаш ва мурожаатга асосан солиқ ҳуқуқбузарликларини содир этган тадбиркорлик субъектига нисбатан чора кўриш тартибига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, мулкчилик шаклидан қатъий назар, биринчи маротаба келиб тушган мурожаат бўйича солиқ тўловчи ҳузурига борган ҳолда, профилактик суҳбат ўтказилиб, тадбиркорлик субъектининг қонун талаблари асосида иш юритиши тўғрисида расман огоҳлантирилиб, унга нисбатан молиявий жазо чоралари кўрилмайдиган бўлди.

Бу каби тадбирлардан кўзланган мақсад битта. У ҳам бўлса ,тадбиркорларга яқиндан кўмак кўрсатиш, уларни муаммосиз фаолият олиб боришларига амалий ёрдам беришдан иборатдир.

Хусусан, янгилик ўрнида шуни айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги » ПҚ-5087 сонли қарорига мувофиқ бизнес юритишда шарт-шароитларни янада яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантиришга оид ислоҳотларни изчил давом эттириш, тадбиркорликни қўллаб -қувватлаш механизмларини кенгайтириш, уларни зарур молиявий ва инфратузилмавий ресурслар билан таъминлаш қўшимча чора- тадбирлари юзасидан тадбиркорлик субъектларига кенг кўламли тушунтириш ишлари олиб борилиб, амалий ёрдамлар берилмоқда.

Давлат солиқ инспекцияси ходимлари тизимида давом этаётган ислоҳатларда фаол қатнашиб, шаффофликни таъминлаган ҳолда солиқ тўловчиларнинг бизнес ҳамкори сифатида уларнинг интизомли солиқ тўловчи бўлиб қолишлари учун барча шароитларни яратиб беришда изчил давом этадилар.

Хуршид ҲОШИМОВ,

Шаҳрисабз шаҳар давлат солиқ инспекциясининг «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш» шўбаси давлат солиқ бош инспектори