ТАДБИРКОРЛАР МАНФААТИ- ЭЪТИБОРДА

ТАДБИРКОРЛАР МАНФААТИ- ЭЪТИБОРДА

Sentabr 22, 2022 0 By admin

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан Давлат солиқ тизими ходимлари «Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи» тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш, уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммоларни жойига борган ҳолда ўрганиб, зарур ҳолларда ушбу муаммоларни ўша жойнинг ўзида ҳал этилишида амалий ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда. Ушбу тамойил Муборак тумани Давлат солиқ инспекцияси ходимларининг жорий йилги хизмат фаолияти давомида асосий меҳнат омили сифатида қаралиб, кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Муборак тумани Давлат солиқ инспекцияси «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш» шўъбаси ходимлари томонидан «Akobir cavdo omad» МЧЖга ташриф буюриб, солиқ тизимидаги ўзгаришлар хақида тушунтириш берилди ҳамда ҳар бир харидорга харид чекини бериш,акс холда, бундай тартибга амал қилмаслик қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида атрофлича тушунтирилди.Шу ўринда тадбиркорликни қўллаб- қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини эътироф этиш жоиз.

Мансур FОИБОВ,

Муборак тумани ДСИ «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш» шўъбаси давлат солиқ бош инспектори