МАҚСАДИМИЗ ТАДБИРКОРЛАРГА КЎМАКЛАШИШ

МАҚСАДИМИЗ ТАДБИРКОРЛАРГА КЎМАКЛАШИШ

Sentabr 22, 2022 0 By admin

Қарши шаҳридаги «Соҳибқирон» МЧЖга қарашли савдо дўконига Қарши шаҳар Давлат солиқ инспекцияси «Тадбиркорликни қўллаб қувватлаш» шўъбаси ходимлари ташриф буюриб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишдилар ва солиқ қонунчилигига оид янгиликлардан ҳозирда ПҚ 5252 -сонли қарорга асосан 2Д скайнер аппаратини ўрнатишда амалий ёрдам кўрсатилди ва 2023 йил 1 январгача берилган 4 баробар БҲМча имтиёзни қўллашни ўргатилди ва ҳисоботлар жўнатиш орқали амалий ёрдам кўрсатилди.Шунингдек, жамият раҳбари ва ҳисобчисига тегишли тавсиялар берилди, уларга қарорнинг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, тадбиркор ва ҳисобчининг саволларига батафсил жавоблар берилди.

Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш» шўъбаси ходимларининг асосий мақсади тадбиркорларга кўмак бериб, уларнинг иши юришишига енгиллик яратиш ва жорий этилган имтиёзлардан самарали фойдаланишда даромадлари кўпайишига кўмаклашиб, Давлат бюджетига тушумларни оширишдан иборатдир.

Бекзод ҲАЙИТОВ,

Қарши шаҳар Давлат солиқ инспекцияси «Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш» бўлими «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш» шўъбаси Давлат солиқ бош инспектори