ЛАТИФАЛАР

Yanvar 10, 2018 0 By admin

Ота ўғлини мактабга ташлагани келибди ва ўғлига дебди:

– Ўғлим, мен ҳам шу мактабни 20 йил олдин битирганман.

Ўғил ажабланиб жавоб берибди:

– Ўқитувчимиз айтувди-я, сендақа аҳмоқни 20 йил бўлганди кўрмаганимга! – деб…

***

Бир куни бир қиз йигитига:

– Мени оқ отда олиб кетасизми, қора отдами? – деса,

Йигит:

– Менга фарқи йўқ! Хотинимни кўндирсанг, қўлимда ҳам кўтариб олиб кетаман, – дермиш.

***

Коллеж орқасидаги стадионда битта йигитни иккита йигит роса дўппослаб турса, қари отахон келиб:

– Ие, нега бу болани уряпсизлар? – деса, йигитлар:

– Отахон, қўшиқ эштасизми? – деб сўрашибди.

– Ҳа, – дебди отахон.

Шунда йигитлар:

– Қўшиқни мазза қилиб эшитаётганингизда «ОҚ АЙИҚ.УЗ» дейдиган бола шу бўлади, – дейишса отахон ҳассасини кўтариб:

– Яхшилаб ур, яхшилаб! – дермиш.

***

Бир аёл бозордан янги тўти сотиб олиб, уйга келгач, қафасни ёнига борибди-да:

– Хўш, ранг-баранг маҳлуқ, гапиришни биласанми? – деса, тўтиқуш бирдан тилга кириб:

–  Ўзинг-чи, алвасти! Уча оласанми? – дермиш.

***

– Дада, «Мужик» нима дегани?

– «Мужик» дегани – ўзи ишлаб, пул топиб, оиласини боқадиган инсон!

– Дада, катта бўлсам, мен ҳам ойимга ўхшаб «мужик» бўламан.

***

Бир киши Россияга кетмоқчи бўлиб йўлга отланибди-да, ўғлини ёнига чақириб дебди:

– Мен ишлаш учун узоқларга кетяпман. Онангга қараб юр. Агар бегона эркак билан гаплашса, ҳовли этагига қурилган янги иморатдан битта ғишт олиб қўясан. Қайтгач, шу иморатга қараб ўзим билиб оламан.

Орадан бир йил ўтиб, ҳалиги киши уйига қайтса, ўғли йўқ эмиш.

– Ўғлимиз қани? – деб сўрабди хотинидан.

– Жиннихонада ётибди. Янги қурилган иморатни йиқитавериб, жонга тегиб кетди, – дермиш хотини.

***

Хитойлик қизни севиб қолган ўзбек йигити қизнинг отасига дебди:

– Қизингизнинг қўлини сўраб келдим. Менга турмушга чиқишига рухсат беринг!

Хитойлик ота жавоб берибди:

– Аждодларимиз каби бу ишни буюк аждар билан маслаҳатлашиб, кейин айтаман.

Йигит қувониб дебди:

– Овора бўлманг! Рафиқангиз билан гаплашиб бўлдим.

***

– Сиз бунча аҳмоқлик қилишга қандай улгурасиз?

– Мен жуда эрта тураман.

***

–          Одилжон, агар шундай ёмон баҳоларга ўқишда давом этсанг, адангнинг бошида оппоқ сочлар пайдо бўла бошлайди.

–          Адам бундан жудаям хурсанд бўладилар!

–          Нега ундай деяпсан, Одилжон?

– Чунки менинг адам кал одам!

***

Иккита қария футболчилар суҳбатлашмоқда:

– Қайси биримиз биринчи бўлиб оламдан ўтсак, у дунёда футбол ўйини бор ёки йўқлиги тўғрисида хабар берамиз, келишдикми?

Футболчилар келишиб олишибди-да, кўп ўтмай улардан бири вафот этибди. Тирик қолган футболчининг тушига уч кун ўтиб, марҳум дўсти кириб дебди:

– Қалайсан, дўстим? Бу ерда ҳам футбол бор экан! Лекин сенга ёмон хабарим бор! Келаётган жума куни бўлиб ўтадиган ўйинда сенинг ҳам фамилиянг турибди.

* * *

Чукчанинг қўнғироқли соати бузилиб қолибди. Устахонага олиб келиб кўрсатибди. Уста ҳам чукча экан. У соатнинг ичини очса, суварак ўлиб ётган экан. Уста соатни қайтадан ёпибди-да, эгасига узатиб дебди:

– Бу соат энди ҳеч қачон юрмайди.

– Нега? – сўрабди эгаси.

– Механиги қазо қилибди, – дебди соатсоз.

***

Хотин эрига:

– Адаси, қачон гилам олиб берасиз? – дебди.

Эри:

– Ҳаддингдан ошма, супургингда учиб юравер! – деб жавоб берибди.

***

Бир жинни «Алдадим, алдадим» деб бақириб қувониб юрган экан. Ундан бир йигит сўрабди:

– Кимни алдадинг?

– Такси ҳайдовчисини!

– Нима деб алдадинг?

– Пулини тўлаб, машинасига ўтирмай қочиб кетдим, – деган экан жинни.

***

Йигит тарихшунос, адабиётшунос экан. Уйлансам, тарихни биладиган, адабиётга қизиқадиган қизга уйланаман, дер экан.

Учрашувга чиққанида йигит қизга:

– Беруний ким? – дебди, қиз индамабди.

– Форобий ким?

Қиз яна жим.

– Қодирий ким?

Яна жим.

– Алишер Навоий ким?

Охири чидолмаган  қиз:

– Бўлди, етар, ҳеч бирини танимайман. Анави Алишер, ўзича гап чиқарган, ҳеч ҳам у билан юрмаганман, – дермиш.

***

Кунларнинг бирида тошбақа, тулки, бўри учаласи ов қилишиб ўлжани биргаликда ейишга қарор қилиб, тошбақани нонга юборишга келишишибди.Бир соат ўтибди, икки соат ўтибди, келмабди. Тулки билан бўрининг қоринлари очиб, жаҳли чиқиб, шундай дебди:

– Агар ҳозир тошбақа келса, косасини иккига айириб мажақлаб ташлайман, уриб абжағини чиқараман, – дебди. Шунда эшик аста очилиб:

–          Агар шундай қилсанглар, нонга бормайман, – дебди тошбақа.

* * *

Эркак бошқа бир эркакка деди:

– Ишонинг, барча кўнгилсизликлар бир кун барибир барҳам топади!

– Сиз… файласуфмисиз?

– Йўқ, мен қабристонда гўрков бўлиб ишлайман.

* * *

Қорбобо ўрмонда кетаётса, олдидан қароқчилар чиқиб қолибди.

– Сенларга нима совға қилай? – дебди Қорбобо жилмайиб.

– Бизга Қорқизни беринг! Қорқиз, Қорқиз, – деб қароқчилар Қорқизни олиб қолишибди.Қорбобо жаҳли чиқиб, ўзига-ўзи дермиш:

– Учта Қорқизимдан айрилдим. Энди ялмоғиз кампирни олволаман…