«СОЛИҚЧИ – ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ» ТАМОЙИЛИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

«СОЛИҚЧИ – ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ» ТАМОЙИЛИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Iyun 29, 2022 0 By admin

Муҳтарам Президентимизнинг тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг фаолияти давомида дуч келаётган муаммоларни бартараф этишда кўмак бериш борасидаги ташаббусларига асосан солиқ тизими ходимлари томонидан манзилли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари мазкур шаҳарда жойлашган тадбиркорлик субъектларида профилактик суҳбатлар ўтказиб амалий ёрдам кўрсатмоқда. Ушбу корхоналарда меҳнат фаолиятида бўлган ишчи ходимларни қонуний рўйхатга олиниши ҳамда солиқ имтиёзлари бўйича ва онлайн НКМ касса аппаратида дуч келаётган муаоммолар ҳамда солиқ ҳамкор дастури бўйича инспекция ходимлари томонидан кўникмалар берилди.

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларига мол-мулк ҳисоботидаги ўзгартириш ҳисоботини қайтадан минимал шаҳар қийматида топширишга амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

***

Қарши шаҳар давлат солиқ инспекциясининг «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўба»си ходимлари ҳар бир субъектнинг муаммоларини ўрганиб, ечими бўйича маслаҳат бермоқда,

«Солиқчи – кўмакчи» тамойили асосида «Мус-Нур» МЧЖ га қарашли ишлаб чиқариш корхонасидаги ишчиларни қонуний рўйхатга олиниши, 25 ёшгача бўлган ёшларга имтиёз берилиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, дастлабки бухгалтериясини юритишда, ҳисобот шакл­лари юзасидан кўмаклар кўрсатилмоқда.

***

Қарши шаҳар давлат солиқ инспекциясининг «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш» шўбаси ходимлари ҳар бир субъектнинг муаммоларини ўрганиб, ечими бўйича маслаҳат бермоқда.

«Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи» тамойили асосида янги давлат рўйхатдан ўтказилган субъектларга дастлабки бухгалтериясини юритишда, ҳисобот шакллари юзасидан кўмаклар кўрсатилмоқда.

Мақсад тадбиркорга кўмак бериб, унинг иши юришишига, даромади кўпайишига кўмак бериш, солиқ базасини кенгайтириб, тушумлар кўпайишига ҳисса қўшишдир.

***

Солиқ тизими ходимлари тадбиркорларни жазоловчи орган эмас, уларнинг ҳақиқий кўмакчисига айланди.

Солиқ тизими ходимлари томонидан тадбиркорлик билан шуғулланувчи фуқароларга кўмаклашиш мақсадида ўрганишлар давом этмоқда.

Жараёнларда тадбиркорларнинг солиқ тизими билан боғлиқ муаммолари ҳал қилиниш чоралари кўриляпти.

Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ҳудудлардаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини юритиш билан боғлиқ барча жараёнларда, жумладан, ишни бошлаш ва юритиш, солиқ мажбуриятларини бажариш ва зарур маслаҳатларни бериш юзасидан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида жорий йил бошидан тадбиркорлик субъектлари муаммолари мунтазам ҳал этиб берилмоқда.

«Солиқчи тадбиркорга кўмакчи» тамойили асосида олиб борилган ушбу чора-тадбирлар бизнес вакиллари фаолиятидаги муаммо ва камчиликларни аниқлаш ва уларга кўмак беришда муҳим аҳамият касб этади.

***

Қарши шаҳарида давлат солиқ идоралари томонидан «Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи» тамойили асосида тадбиркорлик субъектлари ҳузурига ташриф буюриб, E-aktiv, E-ijara, E-imtiyoz платформалари ҳамда солиқ қонунчилигига киритилган бошқа ўзгаришлар борасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, мутахассислар Қарши шаҳар «Хонтепа» МФЙда саноат зонада жойлашган эшик ва ромлар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи «Эман хоус буиснесс» МЧЖда бўлиб, ушбу солиқ тўловчига нисбатан татбиқ этиладиган имтиёзлар ва енгилликлар бўйича батафсил тушунтириш бердилар. Суҳбат жараёнида жамият раҳбари Ж. Холов ҳозирда фаолиятида тайёр маҳсулотни сотишда қийинчиликлар бўлаётгани, тўлиқ қувватда ишлаши учун имтиёзли кредит зарурлиги ҳақида ўз муаммолари ҳақида ўртоқлашди. Шундан сўнг, солиқ ходимлари ёрдами билан кредит олишига кўмаклашиш мақсадида тадбиркорнинг хизмат кўрсатувчи банкига алоқа хати юборилди.

Бекзод Ҳайитов,

Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси «Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш» бўлими «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш»шуъбаси давлат солиқ бош инспектори