СПОРТЧИ СОЛИҚЧИЛАР

СПОРТЧИ СОЛИҚЧИЛАР

Iyun 17, 2022 0 By admin

Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоят 4-сектор раҳбари кубоги учун давлат солиқ хизмати ходимлари ўртасида стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилди.

Унда Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси, шаҳар ва туман давлат солиқ инспекциялари ходимлари иштирок этишди.

Муросасиз ўтган беллашувлар натижаларига кўра, 1-ўринни Китоб тумани давлат солиқ инспекцияси ходими Раҳмонқул Муротов, 2-ўринни Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси ходими Асилбек Нусратов, 3-ўринни Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходими Азизбек Иботов қўлга киритди.

Fолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топиширилди.

Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати