БИРЖА САВДОЛАРИГА КЕНГ ЖАЛБ ҚИЛИШ МАҚСАДИДА ЎҚУВ-СЕМИНАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

БИРЖА САВДОЛАРИГА КЕНГ ЖАЛБ ҚИЛИШ МАҚСАДИДА ЎҚУВ-СЕМИНАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

May 31, 2022 0 By admin

Қашқадарё вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш Бош бошқармаси, «Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси» Қашқадарё филиали ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда шаҳар ва туманларда тадбиркорлик субъектлари, жумладан фермер хўжаликларини биржа савдоларига кенг жалб қилиш мақсадида ўқув-семинар мулоқотлари ўтказилмоқда.
Ана шундай семинар-мулоқотлар Шаҳрисабз шаҳри, Касби, Қарши, Нишон, Миришкор, Шаҳрисабз туманларида ўтказилди.
Унда ҳудудларда фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари раҳбарлари, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари ходимлари иштирок этди.
Семинар-мулоқотларда Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 17 май куни товар-хомашё биржасида савдоларни ва унда маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш масалалари бўйича ўтказган видеоселектор йиғилишида билдирган фикрлари ҳақида тўхталиб ўтилди.
Мутахассислар томонидан биржа савдоларида иштирок этиш тартиблари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
 
Қашқадарё вилояти Иқтисодий
тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш
Бош бошқармаси