
ОҚ ЙЎЛ БИТИРУВЧИЛАР
May 30, 2022Мамлакатимизнинг барча умумий ўрта таълим мактабларида 25 май куни сўнгги қўнғироқ тадбирлари ўтказилди.
Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоят 4-сектор раҳбари Шукуруллохон Нисбатхонов Қарши шаҳридаги 12-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган сўнгги қўнғироқ тадбирида иштирок этди.
Тадбир давомида Президентимизнинг битирувчи ўғил-қизларга йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.
Шунингдек, ўқув йили давомида турли кўрик-танловлар, фан олимпиадалари, спорт мусобақаларида фаол иштирок этган ўқувчилар, уларнинг ўқитувчилари ва ота-оналарига фахрий ёрлиқ, ташаккурномалар топширилди.
Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати