ИЖАРА ШАРТНОМАЛАРИ қандай расмийлаштирилади?

ИЖАРА ШАРТНОМАЛАРИ қандай расмийлаштирилади?

May 13, 2022 0 By admin

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Қашқадарё вилоятида 17 мингдан ортиқ ижара шартномалари элекртон тартибда расмийлаштирилди.

Айтиш жоизки, кўчмас мулк ижара шартномаларини Давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш автоматлаштирилган тартибда амалга оширилади. Ушбу хизматдан фойдаланиш учун ijara.soliq.uz интернет манзили ишга туширилди.

Хизматга электрон рақамли имзо орқали кирилади. Тизимга киргандан кейин ижарага берувчи тўғрисидаги маълумотлар автоматик шаклланади.

Шундан сўнг, ижарага олувчи тўғрисидаги маълумотларни киритиш лозим бўлади. Агар ижарага олувчи юридик шахс бўлса, унинг СТИРи, жисмоний шахс бўлса ЖШШИРи киритилади.

Кўчмас мулк объекти тўғрисидаги маълумотлар автомат шаклланади. Ижарага бериш ҳолати қисман бўлган тақдирда ижарага берилаётган майдон қўлда киритилади.

Маълумотлар тасдиқланганда ижара шартномаси Давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида Гувоҳнома шаклланади.

Қашқадарё вилояти давлат солиқбошқармаси Матбуот хизмати