СОЛИҚЧИ ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ ТАМОЙИЛИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

СОЛИҚЧИ ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ ТАМОЙИЛИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

May 13, 2022 0 By admin

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг фаолияти давомида дуч келаётган муаммоларни бартараф этишда кўмак бериш борасидаги ташаббусларига асосан солиқ тизими ходимлари томонидан манзилли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари мазкур шаҳарда жойлашган «Севфарм» Х/Кга қарашли супермаркетга боришди ва ҚҚС солиқ турига ўтиш учун амалий ёрдам кўрсатилди. Ушбу корхонада мехнат фаолиятида бўлган ишчи ходимларни қонуний рўйхатга олиш ҳамда солиқ имтиёзлари бўйича ва онлайн НКМ касса аппаратида дуч келаётган муаммолар ҳамда солиқ-ҳамкор дастури бўйича инспекция ходимлари томонидан кўникмалар берилди.

Бундан ташқари, ушбу тадбиркорлик субъектига мол-мулк ҳисоботидаги ўзгартириш ҳисоботини қайтадан минимал шаҳар қийматида топширишга амалий ёрдам кўрсатилди.

З. КЕЛДИЁРОВ, ВДСБ ходими