СЕМИНАРДА ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛДИ

May 13, 2022 0 By admin

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2022-йил 1-март куни «Хотин-қизларни ҳар тарафлама қўллаб қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш борасидаги долзарб вазифалар тўғрисида» кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилишнинг 18-сон баёнида белгиланган топшириқлар ижросини амалга ошириш юзасидан Шаҳрисабз шаҳридаги KOICA ўқув марказида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги «Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4742-сонли қарорининг мазмун ва моҳиятини аҳолига ҳамда тадбиркорларга етказиш ҳамда ҳудудларда хизматлар соҳасини ривожлантириш масалалари юзасидан ўқув семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Шаҳрисабз шаҳар ҳокимининг Молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари А Узоқов, Шаҳрисабз шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи  Х.Эшболтаев ва масъул ходимлари, шаҳар Бандлик вакиллари, Пенсия жамғармаси, тижорат банклари, Аҳоли  бандлигига  кўмаклашиш маркази ва алоқадор бошқа ташкилот раҳбарлари ҳамда кун тартибидаги  масалага алоқадор бошқа ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

Ўқув семинарлари замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказилди. Шунингдек, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан батафсил жавоблар берилди.

Хуршид Ҳошимов,

Шаҳрисабз шаҳар ДСИ хдими