ИМТИЁЗЛАР СОҲАНИНГ РИВОЖИГА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

May 13, 2022 0 By admin

Сўнгги йилларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш мақсадида хусусий тиббиёт секторига қатор солиқ имтиёзлари берилмоқда. Бунинг натижасида юртимизда хусусий тиббиёт муассасаларининг сони кун сайин ортиб, хориждан сўнгги русумдаги замонавий тиббий асбоб-ускуналар олиб келинмоқда.

Чироқчи туманидаги «Каримбек» хусусий тиббиёт клиникаси ҳам берилган имтиёзлардан самарали фойдаланиб, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда. Солиқ идораси ходимлари «Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи» тамойили доирасида мазкур корхонада бўлиб, уларнинг муаммоларини ўрганиб, саволларига жавоб қайтарди.

Шу куни солиқ идораси ходимлари тумандаги Фермер хўжаликлари бугалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказида ҳам бўлишиб, уларга 2022 йилда солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида батафсил маълумотлар беришди. Шунингдек, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтаришди.

Айтиш жоизки, давлат солиқ хизмати ходимлари тадбиркорлик соҳасидаги ислоҳотларда фаол қатнашиб, шаффофликни таъминлаган ҳолда солиқ тўловчиларнинг бизнес ҳамкори сифатида ўз ишини давом эттириб келмоқда.

Тўлқин ЖЎРАЕВ,Чироқчи тумани ДСИ ходими