БЕҒУБОР ҚАЛБЛАРГА ШОДЛИК УЛАШИБ…

БЕҒУБОР ҚАЛБЛАРГА ШОДЛИК УЛАШИБ…

Yanvar 4, 2018 0 By admin

 

Қарши шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида болажонларнинг қувончига қувонч қўшиб, «Президент арчаси» янги йил байрам тадбири бўлиб ўтди. Ҳар йилгидек «Президент арчаси» тадбирига вилоятнинг турли ҳудудларидаги Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари, болалар мактаб-интернатлари тарбияланувчилари, Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиб, юртимиз озодлиги ва тинчлиги йўлида қурбон бўлган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг фарзандлари ва бошқа болалар ташриф  буюришди.

Тадбирни вилоят ҳокими Зафар Рўзиев табрик сўзи билан очиб, болажонларни яхши ўқишга, Ватанимиз равнақи йўлида хизмат қиладиган муносиб фарзандлар бўлишга чорлади. Болажонларга 12 номдаги ўқув қуроллари, 15 хил ширинликлардан иборат Президент совғалари улашилди.

Шундан сўнг тадбирда «Билимлар ўлкасида Янги йил» деб номланган театрлаштирилган томоша намойиш этилди.

Тадбирда болажонларга Президент совғалари тантанали равишда топширилди.

Л. ЭЛМАТОВ