СПАРК АВТОМАШИНАСИ ЯККАБОFЛИК ИСТЕЪМОЛЧИГА НАСИБ ЭТДИ

СПАРК АВТОМАШИНАСИ ЯККАБОFЛИК ИСТЕЪМОЛЧИГА НАСИБ ЭТДИ

Noyabr 10, 2021 0 By admin

Давлат солиқ қўмитаси ютуқли чек ўйинларининг 2021-йилдаги 10-тиражи- Навоий шаҳрида ўтказилди. Навбатдаги тиражда онлайн назорат-касса техникаларидан берилган 166 мингдан зиёд чек иштирок этди.

Ўйин очиқ ва шаффоф тарзда «Ўзбекистон» телеканали ва расмий сайтида тўғридан тўғри эфирга узатилди. Унда давлат ва нодавлат ташкилот вакиллари, журналистлар, эстрада артистлари кузатувчи сифатида иштирок этди.

Супер ютуқ – Спарк автомашинасини атига 10 минг сўмлик харид чеки эвазига Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида истиқомат қилувчи истеъмолчи қўлга киритди. 

Шунингдек, Тошкент шаҳри, Бухоро вилоятининг Когон тумани, Сирдарё вилоятининг Мирзаобод, Оқолтин туманлари ва Ширин шаҳри, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов, Дўстлик, Бахмал туманлари, Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани истеъмолчилари ҳам бу галги тираж ғолиблари сафидан жой олди.

Ҳар бир тираж якуни билан совриндорларга бир кун муддатда ташкилотчилар томонидан чекларни рўйхатдан ўтказган телефон рақами орқали ғолиб бўлганлиги ҳақида СМС хабарнома юборилади.

Эслатиб ўтамиз, ғолиблардан соврин учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи олинмайди.

Ҳурматли истеъмолчилар сиз ҳам ютуқли ўйинда иштирок этинг ва Спарк автомобили ёки бошқа қимматбаҳо совринлар соҳиби бўлиш имконига эга бўлинг. Ўйинда иштирок этиш жуда ҳам осон ва мутлақо бепул. Сиз шунчаки, онлайн-НКМ ва виртуал кассадан берилган чекларнинг QR-kodini Soliq, PayMe, Click mobil  иловаларида сканер қилинг ёки 12 сондан иборат фискал белгисини 1077 рақамига СМС тарзда юборинг.

Эслатма! Бир кунда битта савдо нуқтасидан фақат иккита чекни рўйхатдан ўтказиш мумкин.

Вилоят давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати