БОЗОРЛАРДА НАРХЛАР БАРҚАРОР

БОЗОРЛАРДА НАРХЛАР БАРҚАРОР

Noyabr 10, 2021 0 By admin

Бозорлар азалдан халқнинг яшаш тарзи, уларнинг турмушининг ободлигидан сўзлаб келган. Қайсики, давлатда бозорлар тўкин, нарх наво-арзон бўлса, демак шу ерда яшовчи фуқароларнинг розилиги ҳақида хулоса қилсак бўлади.

Айнан шу мақсадда бугун бозорларда аҳоли истеъмоли учун зарур бўлган бирламчи озиқ-овақат маҳсулотларининг нархларининг барқарорлигини таъминлаш, аҳолига арзон ва сифатли маҳсулотлар етказиб бериш долзарб ҳисобланди.

Ушбу вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш мақсадида Қашқадарё вилоятида «Даладан – дастурхонга» тамойили асосида деҳқон бозорларида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолияти йўлга қўйилган.

Бу борада вилоят давлат солиқ хизмати органлари томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда вилоят бўйича жами 18 та бозорларда ярмаркалар ташкил этилди.

Ушбу ярмаркаларига жами 69 нафар савдо қилувчи тадбиркорлик субЪектлари жалб қилиниб, уларга савдо ўрни ва харидорларга қулайлик яратиш мақсадида улар НКМ ҳамда тўлов терминали билан жиҳозландилар.

Ярмака расталарини тўлдириб турган гўшт, картошка, пиёз, тухум, ёғ, помидор, бодринг каби бирламчи истеъмолбоп маҳсулотлар арзонлаштирилган нархларда аҳолига тортиқ этилмоқда.

-Бозорга савдо қилиш мақсадида келган эдик. Ярмарка ташкил қилинган экан. Нархлар анча арзон. Ўзимизга керакли маҳсулотларни харид қилдик:-дейди Сайгул Жаниева. Барчамиз хурсандмиз.

Сўзимизни Китоб туманида амалга оширилаётган ишлар билан давом эттирамиз.

– «Китоб озиқ-овқат бозори» дан халқ истеъмоли учун мўлжалланган барча товарлар, буюмлар, озиқ-овқат, сут-гўшт, нон ва нон маҳсулотлари, ноозиқ-овқат ҳамда хўжалик маҳсулотларини бемалол топишингиз мумкин.

Ҳар доимгидек кимдир қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари олиш учун, яна кимдир уй-рўзғор буюмлари харид қилиш учун бозорга келган.

Ўз навбатида  бу ерда ташкил этилган арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркасидан керакли маҳсулотларни харид қилишмоқда.

Бозорлар учун қўйиладиган биринчи талаб бу озодалик, сифатли ва арзон маҳсулотларни халққа етказиб беришдан иборатдир. Бу борада Шаҳрисабз «Янги Кеш деҳқон бозори» масъулияти чекланган жамиятида амалга оширилаётган ишлар таҳсинга сазавордир. Нархлардан эса харидорлар мамнун.

Айниқса, деҳқон бозорларида арзонлаштирилган савдо ярмаркаларининг ташкил этилгани халқимизга янада қулайлик яратмоқда.

Олиб борилаётган бу каби ишлардан кўзланган мақсад битта. У ҳам бўлса, меҳнаткаш ва ҳалол халқимизнинг розилигини олишдан иборатдир.

Вилоят давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати