ҚОНУНИЙ ФАОЛИЯТ- ИМТИЁЗЛАР КАФОЛАТИ

ҚОНУНИЙ ФАОЛИЯТ- ИМТИЁЗЛАР КАФОЛАТИ

Oktabr 27, 2021 0 By admin

Бандликни таъминлаш бугунги кунда энг долзарб масалалардан биридар.Тадбиркорлик субъектларида фаолият юритаётган ишчи-ходимларнинг меҳнат муносабатлари қонуний бўлиши эса ўта муҳим. Вилоят давлат солиқ бошқармаси масъул ходимлари Қарши шаҳридаги тадбиркорлик субъектларида ишчи-ходимларнинг қонуний фаолият юритиши юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришмоқда.

Айтиш жоизки, Қашқадарё вилоятида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 8 минг 378 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиши натижасида  36 минг 448 та янги иш ўринлари яратилди.

Жорий йилнинг 28 июлидан “Ишонч” бренди остида “PROSPEROUS LARGE FUTURE” (просперовс лардж фюче) масъулияти чекланган жамияти Қарши шаҳрида иш бошлади. Мазкур савдо шаҳобчасида 7 мингдан ортиқ турдаги аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган ноозоқ-овқат маҳсулотлари бўлиб, харидорлар истаган маҳсулотини муддатли тўлов асосида 15 дақиқа ичида олиб кетиш имкониятига эга. Эътиборлиси шуки, бу ерда 68 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланган. Уларнинг меҳнат муносабатлари қонун хужжатлари доирасида бўлиб, ишчи-ходимлар учун муносиб шарт-шароитлар яратилган.

Солиқ идораси ходимлари Қарши шаҳридаги “Санам” масъулияти чекланган жамиятида ҳам бўлишди. Мазкур тикувчилик фабрикасида бугунги кунда  385 нафар хотин қизлар фаолият юритади. Бу корхонада ҳам ишчи ходимларнинг самарали меҳнат қилиши учун қатор қулайликлар яратилган.

Тадбир доирасида тадбиркорлик субъекти вакилларига солиқ қонунчилигидаги янгиликлар тушунтириб ўтилди.

Фуқаролар қаерда ишламасинлар фаолиятларини қонуний расмийлаштиришлари керак. Бу эса келажакда пенсияга чиқиш вақтида вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси

Матбуот хизмати