КУЛГУ БЕКАТИ

Sentabr 7, 2021 0 By admin

Эркак дўстига деди:

– Мен ҳаётим давомида икки марта уйландим. Аммо иккаласиям омадсиз кечди.

– Нима учун? Қанақасига?

– Масалан, биринчи хотиним мени ташлаб кетиб қолди, иккинчисини ҳайдаб ҳам кетказа олмаяпман.

***

Бир эркак дарёга чўкяпти ва бор овозда қичқиряпти:

– Неlр! Неlр!

Дарё бўйидан ўтиб кетаётган икки эркакнинг бири шеригига деди:

– Анави овсарни қара! Сузишни ўрганиш ўрнига дарёга тушволиб инглиз тилини ўрганиш билан шуғулланяпти.

***

– Уйланибсан. Ростми?

– Ҳа.

– Катта пули бор бева аёлга уйландингми?- Йўқ, беваси бор катта пулга уйландим.