ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ЎТТИЗ ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ЎТТИЗ ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Avgust 31, 2021 0 By admin

Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармасида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди. Тадбирда вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи  Алишер Қодиров сўзга чиқиб, мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар, солиқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида гапириб, йиғилганларни байрам  билан табриклади.

Айтиш жоизки, мамлакатимизда ўтган даврда янги демократик давлат қуриш, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида улкан ишлар амалга оширилиб, юксак натижаларга эришилди. Ҳеч шубҳасиз, бунда солиқ тизимида фидокорона меҳнат қилаётган хизматчиларнинг ҳам ҳиссаси бор.

Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллик байрами арафасида соҳа хизмат қилаётган ўнлаб ходимлар Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги эсдалик нишони билан тақдирланди.

Бундан ташқари бошқарма бошлиғининг тегишли буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан, вилоят давлат солиқ хизмати органлари тизимида самарали меҳнат қилиб,  бюджет даромадларини оширишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган қатор ходимлар Бошқарма бошлиғининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбир йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

З. КЕЛДИЁРОВ,

ВДСБ ходими