МАСЛАҲАТЛИ ИШ ТАРҚАМАС

МАСЛАҲАТЛИ ИШ ТАРҚАМАС

Iyul 14, 2021 0 By admin

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган агроном Иброҳим Юсупов 87 йиллик умрининг 61 йилини пахтачилик соҳасига бағишлаган.У Яккабоғ  туманида яшайди. Вилоят 4-сектор раҳбари ташаббуси билан  ғузорлик фермерлар билан фикр алмашиш мақсадида Иброҳим Юсупов  таклиф қилиниб,  тажрибали пахтакор  фермерларга ўзининг қимматли маслаҳатларини берди.

-Пахта иззатталаб ўсимлик, у билан суҳбатлашиш, ундан нима кераклигини сўраш лозим,-дейди кекса огроном.

Зеро, маслаҳатли иш тарқамас, деб бекорга айтишмайди. Тажрибали деҳқоннинг  пахтачилик илмига оид доно маслаҳатлари фермерлар учун катта маҳорат мактаби вазифасини ўтади. Олим агрономнинг  ўгитларидан руҳланган  ғузорлик фермерлар  ғўза парваришини юксак агротехника  тадбирлари асосида давом эттириб,пахта ҳосилдорлигини янада оширишга аҳд қилишди.Суратда; Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган агроном  Иброҳим Юсупов.