487 НАФАР ЁШЛАРНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНДИ

487 НАФАР ЁШЛАРНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНДИ

Iyul 14, 2021 0 By admin

Ёшларнинг орзу-умидлари, муаммоларига ечим топиш, қайси соҳада бўлмасин фаолиятига кўмаклашиш давлатимиз сиёсатининг асосини ташкил этади. Бу борада сектор раҳбарларига ҳам аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Бу борада Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғига бириктирилган 4-секторда яшовчи 812 нафар ёшлар «Ёшлар дафтари»га киритилган эди. Уларни бандлигини таъминлаш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида тизимли иш ташкил қилиниб, амалга оширилди.

Бугун «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар билан мулоқотлар ўтказилиб, қизиқишлари инобатга олиниб, бандлиги таъминлаб борилмоқда.

Ёшларга ажратилган ускуналардан самарали фойдаланиш мақсадида  Қарши шаҳри «Чармгар» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Самандар Самадов «Ёшлар дафтари»га киритилган ва унинг бандлигини таъминлаш, даромад топишига кўмаклашиш учун  инкубатор мосламаси берилган эди. У бугун инкубатор мосламасида жўжа  очтириб, аҳолига сотмоқда. Натижада даромад олмоқда.

 Беҳруз Муҳаммадиев  Қарши шаҳридаги «Маҳсумобод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги хонадонда  яшайди. Бугунги кунда ишсиз. У бандлигини таъминлаш мақсадида  Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғига бириктирилган 4-сектор раҳбарига мурожаат қилган эди.

Мурожаати инобатга олиниб, унга инкубатор мосламаси берилган эди.

-Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғига бириктирилган 4-секторда яшовчи 143 нафар ёшларга тижорат банкларидан кредитлар берилди,-дейди сектор котиби Достон Абадов. -114 нафар ёшлар ишга жойлаштирилди. 83 нафар ёшларга тикиш машиналари, 74 нафар ёшларга электр печлар ва бошқа жиҳозлар берилиб, жами 487 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди.

Дарҳақиқат, бугун мамлакатимизда ёшларга эътибор, уларнинг келажагига ғамхўрлик, дахлдорлик ҳисси тобора ортиб бораётир. Сабаби ушбу йўналишда қилинаётган ишлар ўзининг ҳаётийлиги билан, самараси билан ўз сўзини айтмоқда. Ислоҳотлар эртамиз эгаларига қулай шароитлар яратиши билан уларнинг ҳаётига ўзгача мазмун олиб кириши шубҳасиз.

З. КЕЛДИЁРОВ, ВДСБ ходими