СОЛИҚЧИЛАР ТАДБИКОРЛАРНИНГ ЭНГ ЯҚИН КЎМАКЧИСИ

СОЛИҚЧИЛАР ТАДБИКОРЛАРНИНГ ЭНГ ЯҚИН КЎМАКЧИСИ

Iyul 14, 2021 0 By admin

Бугун юртимизда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга кенг имкониятлар яратиш асосий масалалардан бири ҳисобланади. Ишбилармонларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва унга ечим топиш эса, янги иш ўринларини яратишга асос бўлмоқда.

Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси масъул ходимлари ҳам жойларда бўлиб, тадбиркорлар билан яқиндан мулоқот қилмоқдалар. Уларга солиқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тушунтирмоқдалар.

Чироқчи туманидаги «Етти том паррандаси» масъулияти чекланган жамияти 2018 йилда ташкил этилган. Бу ерга Москва ва Испания давлатидан жами 170 минг долларлик инвестиция олиб келинган. Корхона иш бошлаши учун табиий газ тармоғига уланишда муаммолар юзага келган эди.  Вилоят давлат солиқ бошқармасининг бевосита аралашуви натижасида масала ижобий ҳал этилди. Натижада, шу қишлоқда яшовчи 40 дан ортиқ фуқаролар ишли бўлди. Ем тарқатиш, сувни тақсимлаш, ахлатни йиғиш, хароратни ўлчаш ишларининг барчаси тўлиқ автоматлаштирилган. 

-Ҳозирда бу ерда 40 мингта жўжа парвариш қилинмоқда. Жўжалар 120 кун боқилгандан кейин қўшимча бинога ўтказилиб, боқилади,-дейди  Чироқчи туманидаги «Етти том паррандаси» масъулияти чекланган жамияти бош ҳисобчиси Баходир Умбаров. – Бугун жамиятимиз тасарруфида 20 гектар ер майдони мавжуд бўлиб, парранда учун ем маҳсулоти шу ерда етиштирилади.

«ОMAF» ёрлиғи остида дистерланган тоза ичимлик сувини қадоқлаш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган «VERO BEVERAGES» масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси Чироқчи туманидаги «Уйшун» маҳалласида фаолият олиб бормоқда. 2017 йилда Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда ташкил этилган корхонага 2020 йилда Хитой давлатидан 1 млн. долларлик инвестиция киритилди.

-Айни вақтда корхонада 265 метр чуқурликдан чиқадиган зилол сув 5 босқичда қайта ишланиб, 8 хил ҳажмдаги идишларда қадоқланади ва  республикамизнинг турли вилоятларига етказиб берилади,-дейди «VERO BEVERAGES» масъулияти чекланган жамияти иш бошқарувчиси Олим Бобоназаров. – Бугун корхонада 30 нафар ишчи хизмат қилмоқда. Уларнинг аксарияти хотин-қизлардир.

Солиқ идоралари  «Етти том паррандаси» масъулияти чекланган жамияти ва «VERO BEVERAGES» қўшма корхонаси сингари  кўплаб тадбиркорлик субъектларига яқин кўмакчи бўлиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятининг янада равнақ топишида камарбаста бўлиб келмоқда.

Ф. ЖАББОРОВ,вилоят давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати раҳбари