МИНИ ФУТБОЛ: КУБОК КИМГА НАСИБ ЭТДИ?

МИНИ ФУТБОЛ: КУБОК КИМГА НАСИБ ЭТДИ?

Iyun 8, 2021 0 By admin

Бугунги кунда инсон саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш энг эзгу мақсадлардан биридир. Шу мақсадда аҳолида соғлом турмуш тарзини шакллантиришда спортнинг аҳамияти катта. Куни кеча вилоят давлат солиқ бошқармаси тизими ходимлари ўртасида мини футбол мусобақаси ташкил этилди.

«Спортни сев, спорт билан яша» шиори остида ўтказилган Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг кубоги мусобақаси давлат солиқ органларининг бирлашган касаба уюшмаси ташаббуси билан ташкил этилди. Мусобақада туман шаҳар давлат солиқ инспекциялари ва вилоят давлат солиқ бошқармасининг жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.

Айтиш жоизки, футбол бўйича мазкур турнир вилоят давлат солиқ бошқармаси тузилмалари ўртасида анъанавий тарзда ўтказилиб келинади. Ўтган йилги баҳсларда биринчи ўринни Косон тумани давлат солиқ инспекцияси жамоаси эгаллаб кўчма кубок соҳибига айланган эди.

Бу йилги мини футбол баҳслари ҳам қизғин ва муросасиз учрашувларга бой бўлди. Косон, Чироқчи, Fузор туманлари ва Қарши шаҳар ҳамда вилоят давлат солиқ бош­қармаси жамоалари кубок учун асосий давогар сифатида майдонда кураш олиб боришди.

Натижаларга кўра, 3-ўрин Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси спортчи солиқчиларига, 2-ўрин Чироқчи тумани давлат солиқ инспекцияси жамоасига насиб этди. 1-ўринни эса мусобақа давомида умуман мағлубиятга учрамаган вилоят давлат солиқ бошқармасининг жамоаси банд этди. Мусобақа ғолибларига кўчма кубок ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Алишер ЙЎЛДОШЕВ, ВДСБ ходими