ДАВЛАТ ХИЗМАТИГА ЁШЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ – ДОЛЗАРБ ВАЗИФА

ДАВЛАТ ХИЗМАТИГА ЁШЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ – ДОЛЗАРБ ВАЗИФА

Iyun 8, 2021 0 By admin

Бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан барча соҳалар қатори юртимизда ёшларни ҳар томонлама етук ва комил инсон қилиб тарбиялаш, уларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва салоҳиятларини рўёбга чиқариш учун қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айнан бу борада жойларда бевосита ёшлар билан ўтказилаётган мулоқот ва учрашувлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти филиали томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги «Давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармони мазмун-моҳияти ҳамда «Эл-юрт умиди» жамғармаси очиқ стипендия танловлари тартиби билан боғлиқ янгиликларни ёшлар орасида кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда вилоятдаги олий таълим муассасалари талабалари учун амалий семинарлар ташкил этиб келинмоқда.

Тарғибот тадбирларини ташкил этишдан мақсад ўқувчи-ёшларга бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга берилаётган имкониятларни қуйи тушган ҳолда тушунтириш ва уларни ичидан муносибларини давлат органлари ва ташкилотларига жалб қилишдан иборат. Давлат хизматини ривожлантириш Агентлиги томонидан ёшларни бугунги кунда давлат хизматига жалб қилишнинг аниқ механизми яратилган ва очиқ мустақил танлов орқали давлат фуқаролик хизматидаги бўш лавозимлар муносиб номзодлар томонидан эгалланиши учун «Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали» (https://vacancy.argos.uz/) ишлаб чиқилди ва ишга қабул қилишнинг мутлақо янги тизими яратилди бу ўз навбатида ёшларимизга бир қатор енгилликлар ва имкониятлар эшикларини очиб берди.

Энг асосийси, бугунги кунда юзлаб ёшлар ўз мутахассисликлари ва йўналишлари, қизиқишларига мос лавозимларга етарли малака, куникмаларни олган ҳолда очиқ мустақил танлов асосида давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмоқдалар.

Нодир Пирназаров,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти филиали бош инспектори