ТАДБИРКОРЛАРГА КЎМАКДОШ БЎЛИБ…

ТАДБИРКОРЛАРГА КЎМАКДОШ БЎЛИБ…

May 28, 2021 0 By admin

    Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга ҳар томонлама эътибор бериб келинмоқда. Солиқ идоралари ходимлари ҳам тадбиркорларга яқин кўмакчи бўлиб келишмоқда. Эндиликда тадбиркор олдида бирор муаммо пайдо , энг аввало, солиқчилар уларга яқин маслаҳатчи бўлишмоқда.

 вилоят давлат солиқ бошқармаси масъул ходимлари “Солиқчи—тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлик субъектларида бўлиб, улар билан яқиндан суҳбатлашиб, фаолиятларида учраётган муаммоларга ечим топишга кўмаклашмоқдалар.

Қарши шаҳридаги “Насаф универсал электроникс” оилавий корхонасининг ташкил этилганига саккиз  йил бўлди. Авваллари бозорларда савдо фаолиятини амална оширган тадбиркор бугун юртимизда кичик бизнес вакилларига берилган имкониятлардан фойдаланиб, савдо мажмуасига асос солди.

Савдо мажмуаси биринчи қаватида озиқ-овқат маҳсулотлари сотилса, иккинчи қаватда уй-рўзғор буюмлари сотилади. Маҳсулотлар нархи ҳамёнбоплиги сабаб мижозлар сони кундан-кунга ортиб бормоқда.

Албатта, фаолият кенгайгандан сўнг даромад ҳам шунга яраша кўпайди. Тадбиркор  бугун қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида фаолият олиб бормоқда. Фаолият кўламининг ошиши  янги иш ўринлари яратилишига асос бўлди. Бугун бу ерда 18 кишининг бандлиги таъминланган.

Тадбиркор келажакда ер олиб, фаолиятини янада кенгайтириш, янги иш ўринларини яратишни режалаштирган.

 Сифатли ва бежирим мебел маҳсулотлари доимо харидоргир бўлган . Шу сабабли ушбу маҳсулот бозори чаққон. Қарши шаҳридаги “Тоҳир Само мебеллари” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилганига хали кўп бўлгани йўқ. Бу ерда сифатли мебел маҳсулотлари савдоси йўлга қўйилган. Икки нафар ходим бандлиги таъминланган.  Бугун тадбиркорни қийнаб турган қатор саволлар мавжуд. Уларга солиқ идораси ходимлари жавоб қайтариб, ўз маслаҳатларини беришди. Тадбиркор бундан жуда мамнун.

 Қарши шаҳридаги “Шоҳжаҳон Комфорт люкс” масъулияти чекланган жамияти ҳам тобора тараққий этиб бораётган тадбиркорлик субъектларидан саналади.. Бу ерда замонавий ва бугунги кун талабига жавоб берадиган гиламлар савдоси йўлга қўйилган. Ушбу тадбиркорлик субъекти 2015 йилда ташкил этилган бўлиб, бу ерда 10 нафар ходим фаолият кўрсатади. Гиламлар асосан, Самарқанд вилоятидан олиб келиб сотилади. Вилоятимизда анчагина харидоргир. Шунга қараб тадбиркорнинг фаолият кўлами ҳам кенгайиб бормоқда.

Солиқ идоралари томонидан олиб борилаётган бу каби ишлардан кўзланган мақсад битта. У ҳам бўлса, тадбикорларни қийнаётган масалаларни аниқлаш, уларга ечим топишдан иборатдир. Бу эса янги иш ўринларини яратиш, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Н. ЙЎЛДОШЕВ,

Б. АҲМЕДОВ,

Қарши шаҳар ДСИ ходимлари