АЭРОПОРТЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ – ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК

АЭРОПОРТЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ – ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК

Aprel 21, 2021 0 By admin

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида «ги ПФ-5584-сон фармонига мувофиқ ҳамда республика аэропортларида йўловчиларга ва авиаташувчиларга юқори даражада хизмат кўрсатиш мақсадида қуйидагилар амалга оширилади:

Республика аэропортларини давлат-хусусий шериклик асосида реконструкция, эксплутация қилиш ва бошқариш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим имзоланган кундан бошлаб уч йил муддатга:

– хусусий шериклар, улар томонидан жалб қилинадиган лойиҳа ташкилотлари, операторлар, маслаҳатчилар, пудратчилар ва субпудратчилар: олиб кириладиган махсус траспорт воситалари, йўл-қурилиш техникаси, машиналар, механизмлар, ускуналар, хомашё, материаллари, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, узеллар, технологик ва лойиҳа ҳужжатлари, дастурий таминот, жиҳозлар, шу жумладан, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган пудрат қирилиш ташкилотларини жиҳозлашга мўлжалланган махсус йўл-қурилиш техникаси ва ускуналари учун божхона божидан;

олиб кириладиган транспорт воситалари (енгил автомобиллардан ташқари) ва мухсус техника учун утилизация йиғимидан озод қилинади.

– Хусусий шериклар ва аэропортлар фойда солиғини, шу жумладан дивидент тўлашда ушлаб қолинадиган фойда солиғини белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида тўлайди.

– Аэропортлар учун мол- мулк солиғининг белгиланган ставкаси 50 фоизга камайтирилади.

Шунингдек, транспорт вазирлиги «Uzbekistan Airports» АЖ билан биргаликда: республика аэропортларини реконструкция, модернизация, эксплатация қилиш ва бошқа лойиҳаларини амалга оширишга давлат хусусий шерикчилик механизмларини кенг жорий этиш ва салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш чораларини кўриб боради.

Давлат – хусусий шериклик асосида реконструкция, модернизация, эксплуатация қилиш ва бошқариш лойиҳалари амалга ошириладиган аэропортларда халқаро ҳуқуқ меёрларига мувофиқ, хорижий авиакомпаниялар учун рейслар ва йўналишлар бўйича чекловларнинг ўрнатилган тартибда бекор қилинишини кўзда тутувчи «Очиқ осмон» режими жорий этилади.

З. САЛОМОВА,вилоят давлат солиқ бошқармаси масъул ходими