ФИРИБГАРЛАР ҚЎЛГА ТУШДИ

ФИРИБГАРЛАР ҚЎЛГА ТУШДИ

Aprel 21, 2021 0 By admin

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими, шаҳар прокуратураси ва вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.А. ва С.Ж. лар фуқаро О.Т. қоидабузарлик содир этганлиги учун унинг мотоцикли жарима майдончасида сақланаётганлигидан фойдаланиб, ундан  мотоциклни жарима майдончасидан  чиқариб бериш эвазига 900.000 сўм пул талаб қилиб, Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган «Д.Ш.И» МЧЖга қарашли жарима майдончаси ҳудудида 900.000 сўм пулни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.А. ва С.Ж. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судининг 2021 йил 2 февраль кунидаги ҳукми билан жазо муқаррарлиги таъминланган.

С. Азизов,

бошқарма катта суриштирувчиси

Л. ТЎЛҚИНОВ,бошқарма катта инспектори