СОЛИҚ ТЎЛАШДАН БЎЙИН ТОВЛАДИ

СОЛИҚ ТЎЛАШДАН БЎЙИН ТОВЛАДИ

Aprel 21, 2021 0 By admin

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда фуқаро Б.А. ўзи ва танишлари номига бир неча МЧЖларни ташкил этиб, уларга раҳбарлик ва таъсисчилик қилиб, мазкур жамиятларнинг 2019 йилдан 2020 йил май ойига қадар бўлган фаолиятида давлат солиқ инспекциясига топширган солиқ ҳисоботларидан ҳақиқий товар айланмаларини яшириб кўрсатганлиги натижасида жами 2 млрд. 364 млн. 875 минг сўмлик солиқ ва мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 2021 йил 2 февралдаги ҳукми билан жазо муқаррарлиги таъминланган.

Р. ОМОНОВ,

Н. ЭшҚобилов,бошқарма катта инспекторлари