ЯШИРИН ЦЕХ ФАОЛИЯТИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

ЯШИРИН ЦЕХ ФАОЛИЯТИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

Aprel 21, 2021 0 By admin

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Касби туманидаги «Назартепа» М.Ф.Й.да яшовчи фуқаро Қ.Н. яшаш уйининг ёрдамчи ҳўжалик хонасида яширин цех ташкил қилиб, жувоз ускунаси ўрнатиб, пахта чигитидан ёғ ишлаб чиқариш фаолияти билан қонунга хилоф равишда шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, ундан 1 комплект жувоз ускунаси, 100 литр чигитдан олинган ёғ, 725 кг пахта чигити ва 132 кг кунжара маҳсулотлари умумий қиймати 9.149.900 сўмлик маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Қ.Н. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят ишлари бўйича Касби туман судининг 2021 йил 2 февраль кунидаги ҳукми билан жазо муқаррарлиги таъминланган.

Тўлқин Қурбонов,

бошқарма катта инспектори

Хуршид Асадов,бошқарма девонхона мудири