МУАММОЛАР ТИЗИМЛИ ҲАЛ ЭТИЛАДИ

Mart 25, 2021 0 By admin

Ёшларни қизиқтирган масалаларга қулоқ тутиш, улар билан фикр алмашиш, муаммоларини ўрганиш ва унга ечим топиш мақсадида Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти томонидан Миришкор туманида учрашув ўтказилди.

Учрашув аввалида уйма-уй юриш натижасида аниқланган ёшлар муаммоларига манзилли тўхталиб, ёшларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка илк қадамлари муваффақиятли қўйилиши борасида кўп йиллик тажрибалари билан  ўртоқлашди.

Туман ҳокимлиги, кадастр, тижорат банклари ва бошқа қатор мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида ўтган учрашувда ёшлар ўзларини қийнаб келаётган муаммолари юзасидан мурожаатлар қилдилар.

  • Мен Миришкор тумани Чандир маҳалла фуқаролар йиғини Наврўз кўчаси 4-уйда яшайман:-дейди Жахонгир Хайдаров. Чорвачилик фаолияти билан шуғулланиш нияти бор, бунинг учун тижорат банкидан имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдим. Мурожаат юзасидан мутасадди ташкилот вакиллари маълумот бериб ўтишди.

Шунингдек, учрашувда мурожаат қилган Тогангул Муртозаева Миришкор тумани Чандир маҳала фуқаролар йиғинида истиқомат қилади. Вақтинча ишсиз. У чорвачилик фаолияти билан шуғулланиш истаги борлигини, бунинг учун тижорат банкидан имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам сўради.

Ўтказилган учрашувда иштирок этган 18 нафар ёшлардан жами 22 та масала юзасидан мурожаатлар келиб тушди.

Ҳар бир мурожаат ижроси юзасидан аниқ вақт ва масъуллар белгилаб олинди. Бу каби учрашувлар ёшлар муаммоларини манзилли ҳал этишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Ф. ЖАББОРОВ