МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ ҚОНУНИЙЛИГИ ТАЬМИНЛАНАДИ

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ ҚОНУНИЙЛИГИ ТАЬМИНЛАНАДИ

Mart 9, 2021 0 By admin

Бандликни таъминлаш бугунги кунда энг долзарб масалалардан биридар. Тадбиркорлик субъектларида фаолият юритаётган ишчи-ходимларнинг меҳнат муносабатлари қонуний бўлиши эса ўта муҳим. Вилоят давлат солиқ бошқармаси масъул ходимлари Қарши шаҳридаги тадбиркорлик субъектларида ишчи-ходимларни қонуний фаолият юритиши юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришмоқда.

Тушунтириш ва тарғибот ишлари натижасида, биргина жорий йилнинг ўтган феврал ойи мобайнида Қашқадарё вилоятида 1168 нафар нафар ишчи-ходимларнинг фаолияти қонунийлаштирилди.

Биз фуқароларимиздан қаерда ишламасинлар фаолиятларини қонуний расмийлаштиришларини сўраб қоламиз. Бу  эса келажакда пенсияга чиқиш вақтида вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларни олдини олишга хизмат қилади.

Қашқадарё ВДСБ матбуот хизмати