ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА

ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА

Mart 3, 2021 0 By admin

Жойларда ёшларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиб, уларни бартараф этиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Азамат Бозоров, вилоят IV сектор ишчи гуруҳи Косон туманида ёшлар билан учрашди. Йиғилишдан кўзланган мақсад ёшларнинг таклифларини эшитиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топишдан иборат бўлди.

Косон тумани «Жиззали» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Иброҳим Мирзаев автомобилларга техник хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланади. Бугунги кунда 3 нафар шогирди бор. Учрашувда у фаолиятини кенгайтириш, автосервис қуриш учун ер ажратилишида амалий ёрдам беришни сўради. Кўтарилган масала мутасадди идора вакиллари иштирокида муҳокама этилиб, тадбиркорга белгиланган тартибга асосан қисқа маддатларда ер ажратиладиган бўлди.

Шунингдек, «Регзор» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Fанишер Сулаймонов чорва молларини сотиб олиш учун имтиёзли банк кредити олишда амалий ёрдам беришни сўради. Мурожаат юзасидан «Халқ банки» Косон филиали вакилининг фикри тингланди. Фуқарога 15 кун муддат ичида кредит ажратилишига келишиб олинди.

Учрашув давомида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, кичик бизнесни ривожлантириш учун ер ажратиш ва кредит олиш каби масалалар юзасидан 12 нафар фуқародан 14 та мурожаатлар келиб тушди. Масалаларни ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга зарур топшириқлар берилди.

Ўтказилаётган бу каби тадбирлар ёшларнинг таклиф ва ғояларини рўёбга чиқиши, муаммоларига ечим топишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

З. КЕЛДИЁРОВ