БОЛАЛИГИДАН ЮЛДУЗ БЎЛИШГА УЛГУРГАН ЭММА УОТСОН

БОЛАЛИГИДАН ЮЛДУЗ БЎЛИШГА УЛГУРГАН ЭММА УОТСОН

Mart 3, 2021 0 By admin

«Гарри Поттер» юлдузи Эмма Уотсон санъатни тарк этиб, кўпроқ вақтини шахсий муносабатларга ажратмоқчи. Бу ҳақда Woman хабар беради.

Ўқувчилик йиллари мактаб спектаклида роль ижро қилиб юрадиган Эмма экранда илк бор 9 ёшида кўриниш берган. Британиялик оддий қиз «Гарри Поттер»да Гермиона Грейнжер қаҳрамонини гавдалантиргандан кейин машҳурликка эришган. Турли лойиҳаларда иштирок этишга таклиф қилинган актриса ижоди ортидан миллионлаб долларларга эга бўла бошлаган

«Гарри Поттер» ҳақидаги сўнгги фильм бундан 10 йил аввал суратга олинган бўлиб, бош қаҳрамонлар ичида айнан Эмма карьера борасида омади чопган ва бошқа ижролари билан ҳам мухлислар қалбидан жой олган. Актриса турли жанрларда бир-биридан фарқли қаҳрамонлар ролини ижро қилишдан чўчимаган. Мэрилин Монро ҳақидаги биографик фильмдан тортиб, «Соҳибжамол ва махлуқ» фильмида Disney маликаси ижролари эса бунга яққол исбот бўла олади. У сўнгги марта 2019 йилда «Кичик аёллар» драмасида бош қаҳрамон ролини ўйнаган ва шундан кейин бошқа лойиҳаларда иштирок этмаган. Актрисанинг киноагенти журналистлар билан бўлган суҳбатда мухлисларнинг Эммани қайта экранда кўриш эҳтимоли кам эканлигини маълум қилган.