IV СЕКТОР РАҲБАРИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

IV СЕКТОР РАҲБАРИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Fevral 22, 2021 0 By admin

Мамлакатимизнинг ривожланишида салоҳиятли ёшларнинг ўрни беқиёс. Сабаби улар жамият учун «янги қон» вазифасини ўтайди. Янгидан-янги ташаббус-ғояларни илгари суриш, замонавий иш юритиш услубларини жорий қилишда ана шу қатламнинг нуқтаи назари ва саъй-ҳаракатлари алоҳида аҳамият касб этади. Шу боис бугунги кунда юртимизда ёшларни баркамол инсонлар этиб тарбиялаш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш асосий вазифа ҳисобланади.

Ёшларнинг муаммо ва таклифлари ўрганиш, уларга ижобий ечим топиш мақсадида Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоят 4-сектор раҳбари Азамат Бозоров Миришкор туманида ёшлар билан учрашди.

Бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган, касб-ҳунар эгаллаш орзусидаги, шунингдек бандлик масаласида мурожаат қилган ёшларнинг муаммолари мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида кўриб чиқилди.

Учрашувда 21 нафар ёшлардан 23 та мурожаат келиб тушди.

Миришкор тумани Чандир қишлоғида яшовчи Сурайё Шарипова ишсизлигини билдириб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ер ажратиш ва банкдан кредит олишда амалий ёрдам сўради.

– Мен бу учрашувда ишсизлигимни билдидириб, тадбиркоорлик фаолиятини бошлаш учун кридет ва ер ажратилишида амалий ёрдам сўрадим, – дейди Сурайё Шарипова. – Ушбу масала юзасидан менга қисқа вақт ичида ер ва кредит ажратиладиган бўлди. Бундан жуда хурсандман.

Учрашувда ҳар бир мурожаат ечими юзасидан аниқ муддат ва масъуллар белгиланди. Сектор раҳбари томонидан ёшларга бадиий китоблар, спорт буюмлари топширилди. Бу каби учрашувлар барча шаҳар ва туманларда ўтказилмоқда.

вилоят Давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати