МУРОЖААТЛАР ИЖРОСИ НАЗОРАТГА ОЛИНДИ

МУРОЖААТЛАР ИЖРОСИ НАЗОРАТГА ОЛИНДИ

Fevral 22, 2021 0 By admin

Аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти томонидан Нишон туманида сайёр қабул ўтказилди. Шуниси аҳамиятлики, сайёр қабулда кўтарилган ҳар бир мурожаат йиллар давомида ечимини кутаётган масалалар эди.

Нишон тумани «Юксалиш» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Марям Маматова ички йўлларни таъмирлашни сўраб мурожаат қилди. Шунингдек, фуқаро яшаб турган хонадонида 1 сотих иссиқхона ўрнатиб беришни сўради. Масала юзасидан тегишли тижорат банки вакилларининг муносабати тингланди. Унинг ечими юзасидан аниқ вақт ва муддатлар белгилаб олинди.

 Шунингдек, Нишон тумани «Юксалиш» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Бахтиёр Эшонқулов сўзга чиқиб, кўчасида электр устунлари ўрнатилишида амалий ёрдам беришни сўради.

Ушбу масала юзасидан туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари ўз изоҳини  бериб ўтди.

Сайёр қабул давомида 8 фуқаролардан жами 10 мурожаат келиб тушди. Мурожаатлар ижроси учун аниқ муддат ва масъуллар белгиланди.

Ҳеч кимга сир эмаски, сўнгги йилларда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларга атрофлича ечим топишдек устувор вазифалар турибди. Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти томонидан ўтказилган сайёр қабул ҳам ана шу мақсадлар рўёбига хизмат қилди, десак муболаға бўлмайди.

вилоят Давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати