НАВОИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 580 ЙИЛЛИГИГА БАFИШЛАНДИ

НАВОИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 580 ЙИЛЛИГИГА БАFИШЛАНДИ

Fevral 9, 2021 0 By admin

Вилоят Давлат солиқ бошқармасида 9 февраль – Алишер Навоий таваллуд топган кун муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Уни бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Алишер Қодиров олиб борди.

Тадбирда Қарши Давлат университети катта ўқитувчиси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, навоийшунос олим Одилжон Авазназаров иштирок этиб, Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида тўхталиб ўтди.

Низомиддин Мир Алишер Хуросон салтанатида буюк шоиргина эмас, етук шахс ва адолатнинг тимсоли дея эътироф этилган. Ҳазрат Навоийнинг адолати унинг катта-кичик барча ишлари, нозик таъб асарлари, жамият ва эл-улусга бўлган муносабатларида тўла акс этган.

Темурийлар замонида маданият, илм-фан юксак даражада гуллаб-яшнади. Навоий 1498 йилда «Лисон ут-тайр» («Қуш тили»), 1499 йилда «Муҳокамат ул-луғатайн», 1500 йили «Маҳбуб ул-қулуб» асарларини ёзиб битиради. Бу уч асар буюк шоир ва мутафаккир ижодининг авж нуқталари ҳисобланади. «Муҳокамат ул-луғатайн» («Икки тил муҳокамаси»)да ўзининг бутун ижодий йўлини сарҳисоб қилиб, туркий тилдаги шеъриятнинг қудратини таъкидлаган.

Тадбирда сўзга чиққанлар Алишер Навоий шахсияти ва ижоди билан боғлиқ қимматли маълумотларни келтириб ўтишди. Зотан, улуғ мутаффакир ва буюк шоирнинг башариятни эзгуликка чорловчи асарларини ўрганиш жамиятимизда эзгу мақсадлар рўёбига хизмат қилади.

Ф. ЖАББОРОВ