2021 ЙИЛДА СОЛИҚ ҚОНУНЧИЛИГИДА ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШЛАР БЎЛДИ?

2021 ЙИЛДА СОЛИҚ ҚОНУНЧИЛИГИДА ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШЛАР БЎЛДИ?

Yanvar 28, 2021 0 By admin

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги  ЎРҚ-659-сонли Қонуни билан Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали унга мувофиқлаштирилди.

 Вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар, янгиликларни солиқ тўловчиларга етказиш мақсадида жойларда амалий семинарлар ташкил этилмоқда.

Нишон ва Қарши туманлари

Бугун вилоятимизда жами 34 437 та хўжалик юритувчи субъектлар, 28 768 нафар якка тартибдаги тадбиркорлар фаолият олиб бормоқда.

Вилоят давлат солиқ бошқармаси масъул ходимлари томонидан «Солиқчи-кўмакчи» тамойили асосида тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва ечим топиш, солиқ тизимидаги янгиликларни етказиш мақсадида жойларда учрашувлар ташкил этилмоқда.

Қарши туманида ташкил этилган семинарда жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. Қайд этиш жоизки, 2020 йилда жисмоний шахслар учун амалда бўлган мол-мулк солиғи ставкалари 1,15 бараварига индексация қилинди.

Бунда, 2021 йилда жисмоний шахслар учун ҳисобланган солиқ суммаси, 2020 йилда ҳисобланган солиқ суммасига нисбатан 30 фоиздан кўп оширилиши мумкин эмас.

Туристик зоналарда жойлашган санаторий-курорт объектлари бўйича солиқ имтиёзлари бекор қилинди.

Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан туристик зоналарда жойлашган санаторий-курорт объектлари учун мол-мулк солиғини камайтирилган ставкаларини қўллаш ёки ушбу солиқни тўлашдан озод қилиш ваколати берилди.

Айтиш лозимки, бугунги кунда жисмоний шахсларга тегишли бўлган гаражлар ер солиғи ва мол-мулк солиғига тортилмоқда. Эндиликда, кўп квартирали уйларга бевосита боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари жисмоний шахсларнининг мол-мулкига солинадиган солиқ объектига киритилди. Бундай объект солиқ базасига нисбатан 0,23 фоиз миқдоридаги солиқ ставкасида солиққа тортилади.

Ушбу меъёр, амалиётда кўп квартирали уйларнинг ер ости қаватида жойлашган автомашина турар жойларига кадастр қиймати белгиланган ҳолда кадастр хужжатлари расмилаштирилиши сабабли аниқлаштирувчи хусусиятга эга. Семинар қизғин савол-жавобларга бой бўлди.

Худди шундай семинарлардан бири Нишон туманида ҳам ташкил этилди. Сўзга чиққанлар солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар ҳақида батафсил маълумотлар беришди. Иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга жавоблар қайтарилди.

Муборак ва Косон туманлари

 Мамлакатимиз Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни мазмун-моҳиятини тадбиркорлар ва кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида вилоятимиз туманларида  кўргазмали семинарлар ўтказилмоқда.

Муборак ва Косон туманларида ташкил этилган семинарларда тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари, ҳисобчилари, якка тартибдаги тадбиркорлар, вилоят давлат солиқ бошқармаси мутасаддилари иштирок этди. Семинарда солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар, солиқ тўловлари бўйича тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар хусусида сўз юритилди.

Унда  Солиқ кодексига киритилган асосий ўзгартиш ва қўшимчалар ҳамда 2021 йилда солиқ сиёсатидаги янгиликлар ҳақида иштирокчиларга кенг маълумотлар берилди.

Маълумки, амалдаги Солиқ кодексига қатор қўшимча ва ўзгартишлар киритилди. Солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар шубҳасиз, ҳар бир тадбиркорни қизиқтиради. Шу боис ҳам солиқ тўловлари бўйича янгиликлардан тадбиркорларни хабардор қилиш орқали уларнинг фаолияти янада самарали бўлишига кўмаклашиш асосий мақсаддир. 

Тадбирда қўшилган қиймат солиғи тўловчи (ҚҚС) корхоналар доирасини кенгайтириш ҳамда ҚҚС занжири узилишининг олдини олиш мақсадида тушум ҳажмидан қатъи назар алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан, пивони чакана сотиш бўйича турғун савдо шохобчалари, бозор ва савдо комплекслари ҚҚС тўловчи корхоналар ҳисобланиши белгиланганлиги қайд этилди.

Шунингдек, Косон туманида ўтказилган амалий семинар ҳам баҳс-мунозараларга бой бўлди.

Унда қонунчиликка киритилган ўзгаришлар шубҳасиз, тадбиркорлар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга хизмат қилиши таъкидланди.. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан жорий йил 1 январдан мулкчилик шаклидан қатъи назар барча хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий воситалари ҳар йили мажбурий қайта баҳоланиши бекор қилингани улар учун енгилликлар яратади.

Семинар давомида тадбиркорларни қизиқтирган барча саволларга мутассади ва мутахассислар томонидан батафсил жавоб қайтарилди.

Шаҳрисабз шаҳри ва Деҳқонобод тумани

Вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан солиқ қонунчилигидаги янгиликларни солиқ тўловчиларга етказиш мақсадида Шаҳрисабз шаҳрида амалий семинар бўлиб ўтди.

Янгиликларга кўра, акциз солиқ тўловчиларига аниқлик киритилмоқда, хусусан, якуний истеъмолчига сотиладиган олиб кирилган акциз тўланадиган товарлар ўз эҳтиёжлари учун ишлатилганда, ушбу товарларни ўз эҳтиёжлари учун олиб киришни амалга оширган шахслар солиқ тўловчилари бўлиб эътироф этилади.

Эндиликда акциз тўланадиган товарларнинг рўйхати ва улар учун ставкалар Солиқ кодексида белгиланади.

Уяли алоқа хизматларининг акциз солиғи ставкаси 25 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилади.

Семинарда бу ва бошқа янгиликлар ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Куннинг иккинчи ярмида солиқ қонунчилигидаги янгиликлар юзасидан Деҳқонобод туманида ҳам семинар бўлиб ўтди. Унда мутахассислар томонидан солиқ қонунчилигидаги янгиликлар юзасидан маълумотлар бериб ўтилди.

Якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслардан олинадиган солиқ тўлов манбаида солиқ агенти – якка тартибдаги тадбиркор томонидан солиқ тўловчига даромад тўланганда ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш тартиби жорий этилади.

Шу билан бирга, якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар шахсий даромадларидан солиқни белгиланган миқдордаги ёки йиллик декларация асосида тўлашни танлаш ҳуқуқига эга бўлган тартиб бекор қилинади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар, шунингдек чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, меҳнат стажи ҳисобланиши учун йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўлашлари лозим.

Семинарларда солиқ тўловчиларни қизиқтирган барча саволларга жавоблар қайтарилди. 

Шаҳрисабз ва Fузор туманлари

Шаҳрисабз тумани ва Fузор туманида солиқ қонунчилигидаги янгиликлар юзасидан амалий семинарлар бўлиб ўтди. Семинарларда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқлар ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Жумладан, қуйидаги қурилиш қумлари, қум-шағал аралашмаси, қумтошлар, қурилиш майда тошлари, қурилиш майда тошлари фойдали қазилмалар учун 5 фоиз миқдорида, бироқ 1 куб.м учун 7 500 сўмдан кам бўлмаган миқдорда ягона солиқ ставкаси белгиланмоқда.

Семинарда шу ва бошқа янгиликлар юзасидан маълумотлар бериб ўтилди.

Fузор тумани солиқ тўловчилари билан ўтган семинар ҳам савол-жавобларга бой бўлди.

Унда қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби аниқлаштирилмоқда, хусусан, йўловчи ташиш хизматлари учун тақдим этилган имтиёзлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланадиган тарифга мувофиқ шаҳар йўловчи транспорт хизматларига ва жамоат йўловчи транспортига нисбатан (таксилар, жумладан маршрут таксилари бундан мустасно) қўлланилади.

Халқаро молия институтларининг кредитлари ва давлат ташкилотларининг халқаро кредитлари эвазига сотиб олинган товарлар (хизматлар) учун берилган имтиёз, агар уларни озод қилиш қонунда назарда тутилган бўлса, қўлланилади.

 Барча турдаги чиқиндиларни сақлаш ва улардан фойдаланиш учун ажратилган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи солиш объектидан чиқариб ташланди.

Ҳар қандай турдаги сувни тежайдиган суғориш технологияси жорий қилинган ер участкалари учун юридик шахслардан ер солиғи ундирилмайди.

Семинарда мавзу юзасидан солиқ тўловчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Чироқчи ва Китоб туманлари

Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан Чироқчи ва Китоб туманларида ўтган семинарларда таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5978-сон Фармонида қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи бўйича берилган баъзи солиқ имтиёзлари доимий қоида сифатида чекланмаган муддатда Солиқ кодексида ўз аксини топди.

2021 йил 1 январдан:

– товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси ойига 1 млрд. сўмдан ошмайдиган ва электрон ҳисоб-фактураларни қўллайдиган қўшилган қиймат солиғи тўловчилари учун солиқ даври ҳар чорак этиб белгиланди;

– фойда солиғи тўловчилари жорий чоракда кутилаётган ҳажмлардан келиб чиқиб, фойда солиғи бўйича аванс тўловлар суммаси тўғрисида кейинги чорак биринчи ойининг 10-кунигача маълумотнома тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Семинарда шу ва бошқа янгиликлар юзасидан иштирокчиларга батафсил маълумотлар берилди. Уларни қийнаётган саволларга жавоблар қайтарилди.

Шу билан бир қаторда, 2021 йилда ҳам айрим чораларни қўллаш давом этади. Унга кўра Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган ҳолларда солиқ ҳисоботларини беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кечиктирилганлиги учун солиқ тўловчиларга жарима солинмайди.

Айланмадан олинадиган солиқ татбиқ этилмайдиган солиқ тўловчилар сафи кенгайтирилди. Хусусан, эндиликда алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони чакана сотиш учун турғун савдо шохобчалари, шунингдек бозорлар ва савдо марказлари, умумий даромад миқдоридан қатъий назар, қўшимча қиймат солиғи ва фойда солиғи тўловчилари ҳисобланади.

Риэлторлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 25 фоиздан 13 фоизгача пасайтирилди.

Aкциз солиқ тўловчиларига аниқлик киритилмоқда, хусусан, якуний истеъмолчига сотиладиган олиб кирилган акциз тўланадиган товарлар яъни бензин, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни ўз эҳтиёжлари учун ишлатилганда, ушбу товарларни ўз эҳтиёжлари учун олиб киришни амалга оширган шахслар солиқ тўловчилари бўлиб эътироф этилади.

Эндиликда акциз тўланадиган товарларнинг (хизматларнинг) рўйхати ва улар учун ставкалар Солиқ кодексида белгиланади.

Уяли алоқа хизматларининг акциз солиғи ставкаси 25 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилади.

Бу каби семинарлар вилоятимизнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилиши белгиланган.

Қамаши ва Яккабоғ туманлари

Солиқ қонунчилиги. 2021 йилда қандай янгиликлар амалиётда жорий этилмоқда. Ўзгаришлар нималардан иборат? Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси масъул ходимлари иштирокида Қамаши ва Яккабоғ туманларида ташкил этилган семинарда шу ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Ўтказилаётган семинарларда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича қатор янгиликлар жорий этилаётгани таъкидланди.

Жумладан, якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслардан олинадиган солиқ тўлов манбаида солиқ агенти – якка тартибдаги тадбиркор томонидан солиқ тўловчига даромад тўланганда ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш тартиби жорий этилади.

Шу билан бирга, якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар шахсий даромадларидан солиқни белгиланган миқдордаги ёки йиллик декларация асосида тўлашни танлаш ҳуқуқига эга бўлган тартиб бекор қилинади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар, шунингдек чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, меҳнат стажи ҳисобланиши учун йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўлашлари лозим.

Кўп қаватли уй билан бевосита боғлиқ бўлган автомашина тўхташ жойлари жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ объектига киритилмоқда.

Куннинг иккинчи ярмида яккабоғлик солиқ тўловчилар билан учрашиш, уларни қийнаётган саволлар жавоб бериш мақсадида семинар ташкил этилди. Семинарда қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Шунингдек, ўтказилган семинарларда солиқ тўловчиларга енгилликлар яратиш мақсадида интерактив хизматлар доимий равишда такомиллаштириб борилаётгани таъкидлаб ўтилди. Бундан ташқари солиқ мобил иловаси жорий этилиб, уйдан чиқмасдан, солиқ идораларига келмасдан солиқ билан боғлиқ масалаларини ҳал этиш имкониятлари яратилганлиги айтиб ўтилди.

Семинарлар давомида солиқ тўловчилар амалиётда учраётган айрим масалалари ечими юзасидан таклифларини билдириб ўтдилар.

Бу каби семинарлар вилоятимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилиши таъкидланди. Бундан ташқари солиқ идораси ходимлари «Солиқчи-кўмакчи» тамойили асосида солиқ тўловчилар ҳузурига бориб, уларнинг фаолияти, қийнаётган муаммолари билан яқиндан танишиб, масалалар ечими юзасидан керакли чора-тадбирларни белгилаб олиниши айтиб ўтилди.

Суратларда семинарлардан лавҳалар акс эттирилган вилоят Давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати