ИҚТИСОДИЙ СУДЛАРГА ШИКОЯТ БЕРИШНИНГ ЯНГИ ТАРТИБЛАРИ

ИҚТИСОДИЙ СУДЛАРГА ШИКОЯТ БЕРИШНИНГ ЯНГИ ТАРТИБЛАРИ

Yanvar 26, 2021 0 By admin

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6034-сонли фармонига асосан вилоят даражасидаги судлар тизимида ташкилий ўзгаришлар бўлди.  Яъни, вилоятлардаги жиноят ишлари бўйича судлар, фуқаролик ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар ягона умумюрисдикция судларига бирлашди. «Ягона суд – ягона инстанция» тамойилидан келиб чиқиб, ишларни назорат тартибида кўриш амалиёти тугатилди. 

Апелляция тартибидаги шикоят (протест)ларни бериш муддати алоҳида ҳолларда апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш муддати ишни кўраётган судлов ҳайъати томонидан кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин.  Биринчи инстанция судининг апелляция тартибида кўриб чиқилган ҳал қилув қарорлари, ажримлари, шунингдек апелляция инстанцияси судининг қарорлари, ажримлари кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги белгиланди.

Яъни, эндиликда иш кассация тартибида кўрилишидан олдин апелляция тартибида кўрилган бўлиши лозим этиб белгиланди. Бунинг натижасида суд ҳал қилув қарори устидан дастлабки шикоят (протест) бериш муддати кассация шикояти (протести) апелляция инстанцияси суди қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида берилиши мумкин. Кассация шикояти (протести) апелляция инстанцияси суди қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида берилиши мумкин.

Кассация шикояти (протести) беришнинг ўтказиб юборилган муддати шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича кассация инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома кассация шикоятини (протестини) бериш муддати ўтган кундан эътиборан уч ой ичида берилган ва кассация шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси кассация шикояти (протести) бўйича тегишли иқтисодий суддан ишни талаб қилиб олишга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар прокурорлари ушбу Кодекснинг 282-моддасида кўрсатилган шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда, кассация протести киритиш масаласини ҳал этиш учун тегишли иқтисодий суддан ишни талаб қилиб олишга ҳақли.

Кассация шикояти (протести) суд муҳокамасида кўриб чиқиш учун кассация шикояти (протести) тайинланган кундан эътиборан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.

Алоҳида ҳолларда кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш муддати Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин.

Иш томонларнинг аризасига асосан Олий суд раиси, бош прокурор ва уларнинг ўринбосарлари протестига кўра такроран кассация тартибида                     (5 нафар судьядан иборат таркибда) қайта кўрилиши мумкин бўлди. 

Ушбу Кодекснинг 282-моддасида кўрсатилган шахслар кассация инстанцияси судининг қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига, Бош прокурори ва уларнинг ўринбосарларига протест киритиш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилишга ҳақли.

Кассация инстанцияси судининг қарори устидан протест киритиш тўғрисидаги илтимоснома суд ҳужжати устидан кассация шикояти бериш муддати ичида, мазкур муддат тугаган тақдирда эса қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган муддатлар ўтгандан кейин берилган илтимосномалар кўриб чиқилмайди.

Ушбу Кодекс 302-моддасининг иккинчи, учинчи, тўртинчи қисмларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ёки уларнинг ўринбосарлари кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорлари устидан уларни кассация инстанцияси судида такроран кўриб чиқиш тўғрисида протест киритишга ҳақли.

Кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларини кассация инстанцияси судида такроран кўриб чиқиш умумий асосларга кўра амалга оширилади.

Кассация инстанцияси суди ишни такроран кўриш натижалари бўйича қуйидагиларга ҳақли:

1) кассация инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз, протестни эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;

2) суд ҳужжатларини бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция ёки апелляция инстанцияси судига юборишга;

3) суд ҳужжатларини бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга;

4) иш бўйича қабул қилинган барча суд ҳужжатларини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга;

5) суд ҳужжатларининг баъзиларини бекор қилишга ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатлардан бирини ўз кучида қолдиришга ёки ўзгартиришга ҳақли.

Ж.Ачилов,

Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суд раиси

А.ТЎхтаев,Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди архивариуси