ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ЕР СОЛИFИ: ЎЗГАРИШЛАР НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ЕР СОЛИFИ: ЎЗГАРИШЛАР НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?

Yanvar 20, 2021 0 By admin

Бугунги кунда Қашқадарё вилоятида жисмоний шахслар эгалигидаги мол-мулк ва ер объектлари сони 700 мингдан ортиқни ташкил этади. Ўз навбатида фуқаролар солиқ мажбуриятларини бажариш жараёнида мол-мулк ва ер солиқларини ставкалари билан қизиқади.

2021 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслардан олинадиган солиғида қатор ўзгаришлар бўлди. Мазкур мақоламизда шу ҳақда батафсил тўхталиб ўтамиз…

ЕР СОЛИFИ

Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги 589-сонли қонуни кўра жисмоний шахслар қонуний  ер майдонлари учун базавий ставка бўйича тўласа, Солиқ кодексининг 437-моддасига биноан фуқаролар томонидан ер участкасидан ҳужжатсиз фойдаланилганда, ер солиғи белгиланган ставканинг 3 баравари миқдорида қўлланилган ҳолда ҳисобланади.

Эслатма: Якка тартибда уй-жой қуриш ва турар жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкаларининг томорқа қисмига қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ёки уни ободонлаштириш амалга оширилмаган тақдирда солиқ уч баравар миқдорда тўланади. (Солиқ кодекси. 437-модда.)

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ТЎЛАНАДИГАН ЕР СОЛИFИ СТАВКАСИ ҚАНЧА?

Қашқадарё вилоятида жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғининг 1 квадрат метр учун мутлақ миқдори 245,0 сўм.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6121-сонли фармонига асосан, Қорақалпоғизсин Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари кенгашлари 0,5дан 2,0гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда, белгиланган базавий солиқ ставкалари асосида туманлар ва шаҳарлар кесимида уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб, солиқ ставкаларини белгилайди.

Туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига белгиланган, ставкаларга Тошкент шаҳри учун эса  – Солиқ кодексида белгиланган ер солиғи ставкаларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун, уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни киритиш ҳуқуқи берилди.

Шундан келиб чиқиб, Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши 2020 йил 29 декбарда «Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджетининг 2021 йилги асосий кўрсатгичларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Кенгаш қарори билан шаҳар ва туман бўйича юридик ва жисмоний шахслар учун белгиланган ер солиғи базавий ставкаларига қўлланадиган коеффицентлар тасдиқланди. Унга кўра, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида 1.05 коэффицент билан жисмоний шахслар эгалигидаги ернинг 1 квадрат метрига 257.2 сўм (икки юз эллик етти сўм, икки тийин), Fузор, Қарши, Косон, Китоб ва Чироқчи туманлари 0.72 коэффицент миқдори билан 176.4 сўм, Деҳқонобод ва Миришкор туманлари 0.56 коэффицент билан 137.2 сўм, Қамаши ва Касби туманлари 0.62 коэффицент билан 151.9 сўм, Муборак ва Нишон туманлари 0.70 коэффицент билан 171.5 сўм, Шаҳрисабз ва Яккабоғ туманлари 0.75 коэффицент билан 183.7 сўм миқдорида солиқ суммаси

белгиланди.

ИМТИЁЗЛАР:

Солиқ кодексининг 436-моддаси билан қуйидагилар ер солиғидан озод қилинади:

1) «Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқаролар. Мазкур имтиёз «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, Совет Иттифоқи Қаҳрамони ва Меҳнат Қаҳрамони дафтарчалари, орден дафтарчаси ёки мудофаа ишлари бўлимининг маълумотномаси асосида берилади;

2) уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар. Мазкур имтиёз уруш ногиронининг (қатнашчисининг) тегишли гувоҳномаси ёки мудофаа ишлари бўлимининг ёхуд бош­қа ваколатли органнинг маълумотномаси асосида, бошқа ногиронларга (қатнашчиларга) эса ногироннинг (қатнашчининг) имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома асосида берилади;

3) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади;

4) ёлғиз пенсионерлар. Ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногирон боласи билан бирга алоҳида уйда яшовчи пенсионерлар ёлғиз пенсионерлар деб тушунилади. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси, шунингдек фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномаси асосида берилади;

Олдинги таҲрирга Қаранг

5) боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар. Ота ва онадан бири ёхуд ота-она вафот этган кўп болали оилалар солиқ солиш мақсадида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалардир. Ушбу имтиёз Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси асосида берилади;

(436-модда биринчи қисмининг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 5 октябрдаги ЎРҚ-640-сонли Қонуни таҳририда – Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2020 й., 03/20/640/1348-сон – 2021 йил 1 январдан кучга киради)

6) Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун имтиёзлар оладиган фуқаролар (шу жумладан вақтинча юборилган ёки хизмат сафарига юборилган) фуқаролар. Мазкур имтиёз тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси, ногиронлиги бўлган шахснинг махсус гувоҳномаси, Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатиш иштирокчисининг гувоҳномаси, шунингдек ваколатли органлар томонидан берилган ва имтиёзлар бериш учун асос бўладиган бошқа ҳужжатлар асосида берилади;

7) энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар – қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга. Мазкур имтиёз энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган ҳолда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида энергия таъминоти ташкилотлари томонидан берилган маълумотнома асосида берилади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган солиқ имтиёзлари, бундан 5-бандда кўрсатилгани мустасно, якка тартибдаги уй-жой қурилиши, деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органда рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга берилади. Бунда мазкур солиқ имтиёзлари солиқ тўловчининг танлови бўйича фақат битта ер участкасига берилиши мумкин, бундан ушбу модда биринчи қисмининг 7-бандида кўрсатилган шахслар мустасно.

Ушбу моддада кўрсатилган солиқ имтиёзларига эга бўлган шахслар солиқ имтиёзларини олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларини ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади.

СОЛИҚНИ ТЎЛАШ…

Солиқ даври учун солиқни тўлаш жисмоний шахслар томонидан ҳар йили 15 апрель ва 15 октябрга қадар тенг улушларда амалга оширилади.

Зариф Келдиёров,

вилоят Давлат солиқ бошқармаси масъул ходими