СПОРТ—СОҒЛИК ГАРОВИ

Dekabr 28, 2020 0 By admin

Бугун ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдланиши кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизларни бандлигини ошириш маслалари ҳар доимгиданда долзарб бўлиб қолмоқда.

Шу боис президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус муҳим аҳамият касб этади. Маълумки, давлат раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эдилар.

Унинг иккинчи йўналиши ёшларни жисмоний чиниқтириш, ўсиб келаётган авлодни спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.

Қарши шаҳридаги 35 умумий ўрта таълим мактаби Худойзод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган. Маҳалланинг уюшмаган ёшлари бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли хил спорт тўгараклари ташкил этилган.

Футбол, волейбол спорт турлари бўйича мусобоқалар ташкил этилмоқда.  Қарши шаҳар  давлат солиқ инспекцияси раҳбарлигидаги, 4 секторга қарашли Худойзод, Арал маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари ўртасида  беллашувлар ўтказилди.

Ҳар бир баҳс муросасиз курашларга бой бўлди.

Ҳафтанинг ҳар якшанба куни мактаб залида хотин-қизлар учун бадиий гимнастик бўйича тўгарклар  йўлга қўйилган. Унда опа-сингилларимиз фаол иштирок этиб келишмоқда.

 Барча тўгараклар белгиланган тартибда карантин қоидаларига риоя этилган ҳолда ташкил этилмоқда. Бундан ёши улуғлар ҳам хурсанд. Шу сабабли улар дуода.

Қаердаки, ёшларнинг бўш вақтлари мазмунли ташкил этилса, уларга эътибор қаратилса ўша ерда янгиликлар бўй чўзади. Соғлом авлод вояга етади. Бугун олиб борилаётган ислоҳотлардан муддао ҳам шу аслида.

Фаррух Жўраев,

Қарши шаҳридаги 35 умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси