САМИМИЙ ВА ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Noyabr 25, 2020 0 By admin

Ёшларнинг орзу-интилишларига қулоқ тутиш, уларни қийнаётган маслаларга ечим топиш энг долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Ана шу мақсадда Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Азамат Бозоров Шаҳрисабз шаҳрида ёшлар билан учрашув ўтказди. Очиқ ва самимий руҳда ўтган тадбирда ёшлар ўзларининг қийнаётган масалалар юзасидан мурожаат қилишди.

Шаҳрисабз шаҳар, Заргарлик маҳалла фуқаролар йиғини, Чароғон кўчаси, 197 уйда яшовчи Шаҳзод Ўроқов тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш нияти борлиги, шу сабабли банкдан кредит олишда амалий ёрдам сўради. Унинг мурожаати юзасидан туман Халқ банки бўлими раҳбарининг изоҳи тингланди. Масаланинг ечими бўйича аниқ муддат белгиланди.

Шунингдек, учрашувда қатнашган Клара Алмарданова солиқ соҳасига оид айрим саволлари борилигини айтиб, мурожаат қилди. Ушбу мурожаат юзасидан Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи,  4-сектор раҳбари Азамат Бозоров тушунтириш бериб ўтди.

—Мен тикувчилик фаолияти билан шуғулланмоқчиман. Ишни бошлашим учун эса маблағим йўқ. Шунинг учун банкдан кредит олишда амалий ёрдам сўрадим:-дейди Шаҳрисабз шаҳар, Камолот маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Озода Муродова.- Ушбу масалам тез кунда ҳал этиладиган бўлди.

Учрашувда 8 нафар ёшлардан бандлик, таълим, кредит олиш ва бошқа маслалаларга даҳлдор жами 15 та мурожаат келиб тушди. Ҳар бир мурожаат ижроси учун масъуллар белгилаб олинди.      

Хулоса шуки, бугун ёшлар билан кўпроқ мулоқот қилиниши нафақат уларнинг қийнаётган муаммолар ечимига хизмат қилади. Балки келгусидаги долзарб вазифалар учун ҳам дебоча бўлиб хизмат қилиши шубҳасиздир.   

Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси Матбуот химати