СОЛИҚ МАСЛАҲАТИ

Noyabr 25, 2020 0 By admin

1) Савол. Ҳадя шартномаси тузишда солиқ тўланадими?

    Жавоб. Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан жисмоний шахслардан мерос ёки ҳадия тартибида, шунингдек текинга олинган пул ва натура шаклидаги даромад турларига солиқ солинмайди.

  Илм-фан, адабиёт ва саньат асарларининг, адабиёт ҳамда саньат асарлари ижрочиларининг, шунингдек кашфиётлар, ихтиролар ва саноат намуналари муаллифларининг меросхўрларига (хуқуқий ворисларига)тўланадиган пул мукофотлари ҳамда яқинқариндош бўлмаган шахслар ўртасидаги кўчмас мулк, автотранспорт воситалари,қимматли қоғозлар, юридик шахсларнинг (устав капиталларидаги) улушлари бундан мустасно.

2) Савол. Корхона томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасида музилган шартномага асосан моварлар (хизматлар) реализация қилинса ҳисобварақ-фактура қандай тартибда расмийлаштирилади?

 Жавоб. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслар билан боғлиқ солиқ маьмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги”ги 489-сонли қарорининг 2-иловаси 54-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасида тузилган шартномага асосан товарларни (хизматларни) реализация қилишда ҳисобварақ-фактура товарларни (хизматларни)реализация қилиш санасидан амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгилинган чет эл валютасининг сўмга нисбатан курси бўйича сўмда расмийлаштирилган инвойс (ҳисобварақ-фактура)ёки товарлар (хизматлар) реализация  қилинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар илова қилинади.

3) Савол. Агар товарлар текинга ва устав капиталига қўйилма сифатида берилса, ҳисобварақ-фактура қандай расмийлаштирилади  ?

 Жавоб. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслар билан боғлиқ солиқ маьмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги”ги 489-сонли қарорининг 2-иловаси 52-бандига кўра, агар товарлар (хизматлар) текинга берилса (кўрсатилса), якунловчи сатрда “тўловсиз”, деган ёзув киритилади. Агар товарлар (хизматлар) устав капиталига кўйилма сифатида берилса (кўрсатилса), якуний сатрда “устав фондига”(устав капиталига) кўйилма” ёзуви киритилади.

.  

 4) Савол. Сотувчи томонидан товарларни (хизматларни) корпаратив карталар орқали тўлов қабул қилинганда ҳисобварақ-фактура расмийлаштириладими, агар расмийлаштирилса қайси сана билан.

 Жавоб. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қушилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маьмуочилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 489-сон қарорнинг 2-иловаси 5-бандига кўра,товарлар,(хизматлар) юридик шахсларнинг миллий валютадаги корпоратив банк карталари ёки якка тартибдаги тадбиркорларнинг

5) Савол? Мен кўчмас мулкимни  ижарага берганман солиқ ходимлари йил якунига қадар солиқдан озод этилганимни айтишди мен даромад солиғини тўлашдан озод қилиндимми шу тўғрими.

 Жавоб. Ўзбекистон Республикаси Призидентининг 2020 йил 20июлдаги ПФ-6029-сонли Фармонига мувофиқ, 2020 йил 1 июлдан  2020 йил 31 декабрга қадар жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бйўича жисмоний шахислардан олинидиган даромад солиғидан озод этилади.

Жавоб берди. ВДСБ Давлат солиқ катта инспектори У.Тошматов