СОЛИҚ МАСЛАҲАТИ

СОЛИҚ МАСЛАҲАТИ

Noyabr 10, 2020 0 By admin

Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қандай турдаги махсус солиқ режимлари белгиланаган?

– айланмадан олинадиган солиқ;

– маҳсулот тақсимотига оид битимлар иштирокчиларига солиқ солишнинг алоҳида тартиби;

– махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ва айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг алоҳида тартиби.

Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ва айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг алоҳида тартиби қонун ҳужжатларида ёки инвестиция битимларида назарда тутилган инвестицияларни амалга ошириш ҳамда бошқа шартларни бажариш билан боғлиқ ҳолда муайян муддат учун белгиланади.

Махсус солиқ режимлари айрим солиқларни тўлашдан озод этишни, пасайтирилган солиқ ставкаларини ва бошқа солиқ имтиёзларини қўллашни назарда тутиши мумкин.

***

Ошкоралик принципи нима?

Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари расман эълон қилиниши шарт.

Расман эълон қилинмаган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари кучга киритилмаган ҳужжат сифатида ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармайди.

***

Солиқ тўловчилар кимлар?

Солиқ Кодексга мувофиқ зиммасига белгиланган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш мажбурияти юклатилган юридик ва жисмоний шахслар солиқ тўловчилар деб эътироф этилади.

Юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари мазкур шахсларнинг солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича мажбуриятларини солиқ Кодексда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ушбу алоҳида бўлинмалар жойлашган ери бўйича бажаради.

Йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган солиқ тўловчилар алоҳида бўлинмаларни ҳисобга олиб марказлашган ҳолда солиқ ҳисоботини тақдим этади ва солиқларни (йиғимларни) тўлайди.

Солиқ Кодексда назарда тутилган ҳолларда юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги чет эл тузилмалари солиқ тўловчилар деб эътироф этилади.

***

Солиқлар ва йиғимлар ўзи нима?

Солиқ деганда солиқ Кодексда белгиланган, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ёки давлат мақсадли жамғармасига тўланадиган мажбурий беғараз тўлов тушунилади.

Йиғим деганда бюджет тизимига солиқ Кодексда ёки бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган мажбурий тўлов тушунилади, бу йиғимнинг тўланиши уни тўловчи шахсга нисбатан ваколатли орган ёки унинг мансабдор шахси томонидан юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга ошириш, шу жумладан унга муайян ҳуқуқларни ёхуд рухсат этувчи ҳужжатларни бериш шартларидан бири бўлади.

Шахснинг зиммасига суд тартибида юклатилган жарималар ва бошқа тўловлар, шунингдек қонунда белгиланган ҳолларда мол-мулкни мусодара қилиш ҳамда бошқача тарзда олиб қўйиш солиқлар ёки йиғимлар жумласига кирмайди.

***

Қандай ҳолатларда лозим даражада эҳтиёткорлик талаб қилинади?

Солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт.

Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмайди.

Солиқ органлари солиқ тўловчиларга контрагентларнинг солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги ахборотдан, шунингдек бошқа ахборотдан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда фойдаланиш имкониятини беради.

***

Корхона ходимига ҳисобланган таътил пули суммасидан қандай солиқлар ҳисобланади?

Ҳисобланган таътил суммаси ишланмаган вақт учун амалга оширилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради ва «Солиқ кодекси»нинг 371-403-404-моддаларига мувофиқ жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ва ижтимоий солиқ солинади.

***

2020 йилнинг 1 ноябрь куни корхонамизни қўшилган қиймат солиғидан ортиқча тўлови мавжуд. Қўшилган қиймат солиғини қайтариш учун ариза қандай юборилади?

Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги «Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 489-сонли қарори билан тасдиқланган янги низомга мувофиқ қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш учун ариза бериш мумкин.

Солиқ суммасининг қопланиши солиқ тўловчи томонидан my.soliq.uz порталидаги  солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ҳисобга олинган жой бўйича тақдим этилган қўшилган қиймат солиғининг қопланиши лозим бўлган суммасини қайтариш тўғрисидаги ариза асосида амалга оширилади.

***

Меценатлик ёрдами – бу қандай ёрдам ва у қандай амалга оширилади?

Меценатлик – бу маданият,санъат, фан, таълим, маърифат ҳамда маданият ва санъатни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган бошқа фаолият, яъни меценатлик ёрдами мақсадли йўналтирилган бўлади.

Меценатлик, меценат ва меценантлик кўмагини олувчи ўртасида тузилган шартномага асосан амалга оширилади. Меценатлар ажратиладиган маблағлар ҳисобини алоҳида ва тўғри юритишлари лозим.(«Меценатлик тўғрисида»ги Қонуннинг 6-11-моддалари).

***

Ҳадя шартномаси тузишда солиқ тўланадими?

Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан жисмоний шахслардан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек текинга олинган пул ва натура шаклидаги даромад турларига солиқ солинмайди.

Илм-фан, адабиёт ва санъат асарларининг, адабиёт ҳамда санъат асарлари ижрочиларининг, шунингдек кашфиётлар, ихтиролар ва саноат намуналари муаллифларининг меросхўрларига (ҳуқуқий ворисларига) тўланадиган пул мукофотлари ҳамда яқин қариндош бўлмаган шахслар ўртасидаги қўчмас мулк, автотранспорт воситалари, қимматли қоғозлар, юридик шахсларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) улушлари бундан мустасно.

***

Фарзандим бу йил ўқишга кирди. Мен контракт тўловини банкдан таълим кредити олиб тўладим. Жисмоний шахслар даромад солиқидан берилган имтиёздан қандай тартибда фойдаланаман?

Олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандарининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов амалга оширилганда,тўлов қилинган қисми даромад солиқидан озод этилади.

Бунда солиқ чегирмаси ўқиш учун тўлов қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилганда тақдим этилади:

–      Ўз маблақлари

–      Жисмоний шахсга тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари

–      Юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблақлари

Тўлов ойлик иш ҳақидан эмас, мустақил амалга оширилганда, солиқ органига жами йиллик даромад тўқрисидаги декларацияни топширган ҳолда солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин.

Бунда солиқ чегирмаси ОТМда ўқиш учун ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар суммасига, солиқ даври учун кўрсатилган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади миқдорида берилади.

Саволларга ВДСБ Давлат солиі бош инспектори З.Саломова жавоб берди